Кейн Роналду, Месси ва Модрич ҳақида гапирди
08 сен 2024 12:30
Новости
Кейн Роналду, Месси ва Модрич ҳақида гапирди
"Бавария" форварди Харри Кейн замонавий футболда уни илҳомлантирадиган ўйинчилар ҳақида гапирди.
"35-40 ёшлар атрофида ўйнаётган Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Лионель Мессини кўрганимда бу мени илҳомлантиради, сабаби бу узоқ вақт давомида юқори даражада ўйнаш мумкинлигини кўрсатади.
Имкон борича узоқроқ юқори даражада футбол ўйнашни хоҳлайман. Бу учун эса ушбу ўйинчиларда мотивация ва илҳом манбасини кўраман. Яна бир ажойиб мавсум ўтказиш учун яхши психологик ва жисмоний ҳолатда эканлигимни ҳис қиляпман ва бу кўп йиллар давом этади деб умид қиламан", – деди Кейн.
Ҳужумчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии