Кейн операция қилинади
09 янв 2020 23:43
Новости
Кейн операция қилинади
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг саломатлигига доир маълумотлар эълон қилинди.
Айтишларича, 26 ёшли футболчининг тиззасининг юқори қисмидаги мушаклари жароҳатланган. Шу боисдан Кейн жарроҳлик столига ётиши талаб қилинади. Аммо операция футболчининг тикланиш муддатига таъсир ўтказмаслиги кутилмоқда. Англия терма жамоаси сардори апрель ойида машғулотларга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Кейн АПЛ 21-туридаги "Саутгемптоном"га (0:1) қарши учрашувда жароҳатга йўлиққанди.
Комментарии