RU

Последние новости

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор Новости

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор

Фаолиятини “Пари Сен-Жермен” жамоасида давом эттираётган 34 ёшли Кейлор Навас “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида клубнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳис этмаганини тан олди.

“Парижда барчанинг муҳаббатини ҳис қиляпман. “Реал Мадрид”даги фаолиятим давомида баъзи кишилар менга тўлиқ ишонмаслигини сезардим. Аммо жамоа тарафдорларидан менга кўрсатган ҳурматлари, муносабатлари учун абадий миннатдорлигимни билдираман. Мадриддаги жамоадошларим ҳам менга ҳар дақиқа ишонишган.

“Реал”га келганимда Икердан яхшироқлигим, фаолиятим ундан муваффақиятлироқ бўлиши учун ҳаракат қилмадим. Мен шунчаки астойдил машқ қилдим ва тақдим қилинган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдим”, деди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор 2014-2019 йилларда “қаймоқранглилар” шарфини ҳимоя қилган эди. Мадриддаги сўнгги мавсумида “Челси”дан кўчиб ўтган Тибо Куртуа билан рақобат қилган Навас 2019 йилда француз грандига ўтиб кетди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика