RU

Последние новости

15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6

Кейинги йил ёзда Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнаши мумкин Новости

Кейинги йил ёзда Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнаши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги йилда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.
Қирғизистон футбол Федерацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра, миллий терма жамоа 2016 йил ёзидан бошлаб 8та ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи. Уларнинг 6таси ўз майдонида, 2таси рақиб майдонида ташкил этилиши кутилмоқда.

Бу борада ҚФФ июнь ойида ўйин ўтказиш учун Қатар, БАА, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари билан музокара олиб бормоқда.

Қўшниларимиз сентябрь ойида эса Польша ва Хорватия каби Европанинг кучли терма жамоаларини Қирғизистонга таклиф қилишмоқчи. Октябрь ойида Баҳрайн ва Вьетнам билан ўйинлар режалаштирилган. Ноябрда сафарда Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичига чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа гуруҳда 11 очко билан Австралия (15) ва Иорданиядан (13) кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа иккинчи босқичдаги сўнгги ўйинни 29 март куни Тожикистонга қарши ўтказади.


Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика