RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди Новости

"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди

"Милан" бош мураббийи Гаттузо А Серия 27 туридан олдинги матбуот конференциясида иштирок этди.

"Кьево" ҳақида: "Бугун жуда қийин ўйин бўлади. Биз ғалаба қозонишимиз керак, лекин бу осон бўлмайди. "Кьево" рақибларига ўйнашида, гол уришида кўп маротаба ҳалал беради. Биз эътиборли бўлишимиз ва хатога йўл қўймаслигимиз зарур".

Жамоа ҳақида: "Баъзи ўйинчилар майдонга тушамаса дарров хафа бўлади. Аммо гуруҳдошларни ҳурмат қилиш керак. Контининг сўзларидан хурсанд бўлдим. Яна шундай ўйинчилар борки, майдонга камроқ тушурганим учун мендан ўпкалаб юришади. Лекин улар менинг қароримни ҳурмат қилишлари лозим".

Тайёргарлик ҳақида: "Биз бугунги ўйинда эҳтиёткор бўлишимиз зарур. Ҳозирча дерби ҳақида ўйламай, фақат "Кьево"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик".

Мавсум охири ҳақида: "Агар бизда ўзгаришлар бўлса, бу фақатгина ўйинлар сони кўплиги туфайли. Кучимизни тўғри тақсимлай олишимиз керак. Менинг ихтиёримда ўйинчилар етарли. Ҳаммаси биринчи дақиқаданоқ майдонга туша олади".

"Рома" ҳақида: "Ди Франческо учун афсусдаман. У узоқ йиллардан бери А Серияда ишлаган. Лекин барибир жамоам ҳақида кўпроқ қайғуряпман. Эусебио билан муносабатим яхши, аммо я ҳозир бор эътиборим "Милан"га қаратилган".

Ҳужум ҳақида: "Ўйинларни таҳлил қилар эканмиз, Пентек доим орқароқдан ҳужумга ўтишига гувоҳ бўляпмиз. У майдонда шунчаки югуриб юрмаслиги учун унга доим пас бериб туришга ҳаракат қиламиз".

Кальдара ҳақида: "У ўйинга тайёр, кўрамиз".

Чемпионат ҳақида: "Асосийси яхши натижа бериш керак".

Келажак ҳақида: "Агар биз битта ўйинда мағлуб бўлсак, истеъфога чиқаман. Мен келгусидаги ишлар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Энг муҳими — "Милан"нинг келажаги. Келаси мавсум бошқа клубда бўлишим ҳам мумкин. Шунинг учун, ҳозир ва бугун ҳақида ўйлаш керак".

"Интер" ҳақида: "Сизнингча, бошқа клуб муаммолари ҳақида ўйлаб ўтираманми? Ўзимнинг ташвишларим етарли. Лекин фикримни билмоқчи бўлсангиз, Икарди билан бўлган воқеа "Интер"ни янада кучлироқ қилди".

ЕЧЛдаги ўрин учун кураш ҳақида: "Фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. Бошқа нарсаларга куч сарфламаслигимиз зарур. Энг асосийси бу — "биз". 3-ўринда қолиш қийинлигини биламан. Келинг яхшиси, ҳаммасини жимгина кузатамиз. Қолганини эса вақт кўрсатади".

Аутсайдерлар билан бўладиган ўйин ҳақида: "Бугун 3 очко олишимиз шарт. "Кьево"ни кучсиз клублар қаторига қўшишади. Лекин айнан шундай жамоалардан эҳтиёт бўлиш керак. Улар жуда ҳавфли вазиятлар яратишга қодир".

"Лацио" ҳақида: "Уларнинг кучли эканини биламан. Шунинг учун, "Рома"га қарши ўйинни кўришимнинг ҳожати бўлмади. Италия Кубогидаги дуранг — яхши натижа".

Польшалик ҳужумчилар ҳақида: "Тўпурарлар ҳақида кўп гапиришади. Лекин айнан Польшада шундай ўйинчиларни тайёрлайдиган мактаб бор. Италияда кўплаб поляклар ўйнайди. Улар камгап, лекин самарали футболчилардан ҳисобланишади".

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика