Кэлверт-Льюин - АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси
09 окт 2020 16:45
Новости
Кэлверт-Льюин - АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси
Премьер-лига чемпионатнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчисини эълон қилди.
Бу номга "Эвертон" форварди Доминик Кэлверт-Льюин муносиб деб топилди. Ҳужумчи АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
23 ёшли ўйинчи бундан олдин Англия терма жамоасидаги дебют ўйинида дубль қайд этган эди. У жорий мавсум клуб ва терма сафида умумий 7та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.
Мукофот учун шунингдек қуйидагилар даъвогарлик қилишган эди: Патрик Бэмфорд («Лидс»), Хамес Родригес («Эвертон»), Тимоти Кастань, Жейми Варди (иккиси ҳам – «Лестер»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Тарик Лэмпти («Брайтон») ва Садио Мане («Ливерпуль»).

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии