Кьеллини мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши мумкин
17 мар 2021 18:25
Новости
Кьеллини мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши мумкин
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жорий мавсум сўнгида фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.
36 ёшли футболчи тиззасидан олган жароҳати сабаб ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва А Серия доирасида фақатгина 9та ўйинда майдонга тушди.
"Ювентус" италиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти. Бу эса ўйничининг фаолиятини якунлаш борасидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин.
Қайд этиш керакки, "кекса синьора" унинг ўрнига бошқа ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти, клуб 19 ёшли руминиялик Раду Драгузинани асосий жамоага ўтказмоқчи. Бундан ташқари туринликлар кўпроқ ўйин амалиёти талаб қилаётган Мерих Демирал борасидаги таклифларни эшитишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Кьеллини 2005 йилдан бери "Ювентус"да ўйнайди.
Комментарии