Келаси мавсумда асосий футболчи бўлсагина Роналду МЮда қолади
06 мая 2022 00:55
Новости
Келаси мавсумда асосий футболчи бўлсагина Роналду МЮда қолади
Криштиану Роналду келаси мавсум ҳам "Манчестер Юнайтед"да ўйнаши мумкин.
Бунинг учун португалиялик форвард жамоанинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг билан гаплашиб олиши керак. Унга кўра, Роналду келаси мавсумда ҳам жамоанинг асосий футболчиси бўлсагина МЮда қолиши ва исталган еврокубокларда ўйнашга тайёр турибди.
Роналдунинг манкунианликлар билан шартномаси яна бир мавсум давом этади. Аммо ҳозирда Эдинсон Кавани ҳамда Антони Марсьяль МЮдан тўлақонли кетиши эҳтимоли катта бўлиб турганини инобатга олсак, клуб Роналду билан хайрлашмаслиги мумкин.
Роналду ушбу мавсум АПЛнинг 29 ўйинида қатнашиб, 18 гол ва 3 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии