Келажак Юлдузлари-2016. Қашқадарё эстафетани Тошкентга топширди
06 ноя 2016 17:27
Новости
Келажак Юлдузлари-2016. Қашқадарё эстафетани Тошкентга топширди
2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги турнирда жами 120 нафар ёш истеъдод эгалари тўп тепдилар. Ёдингизда бўлса, "Келажак Юдузлари"нинг жорий йил ҳисобидаги дастлабки мусобақаси Наманганнинг Тўрақўрқон туманида ташкиллаштирилганди. Қаршидаги мусобақа ҳам водийдагидан қолишмади.
Фестивалнинг сўнгги куни футболчилар учун ҳакикий байрамга айланди десак хато килмаймиз. Рўзиқул Берлиев бошчилигидаги "Насаф" мураббийлар штаби ва футболчиларнинг ташрифи улар учун ёдда қоларли вокеа бўлди.
Мусобақанинг сўнгги ўйини Осиё чемпионлар лигаси андозасида ўтказилгани, болаларнинг ҳаяжонини оширди. Турнирда барча ғолиб, барчага бирдек совғалар тақдим қилинди.
Шунингдек, "Машъал" академияси раҳбари Абдураҳмон Юмангулов, "Насаф" академияси раҳбари Сергей Кучаренко, Геолог Спорт соғломлаштириш маркази бошлиғи Нодир Ҳалилов, Қарши шаҳри футбол федерацияси раҳбари - Асрор Ходжаев ва учрашув ҳакамларига эсдалик совғалари топширилди.
"Машъал" ва "Насаф" клубларининг ҳомийлиги остида ўтказилган фестивалнинг энг яхши футболчиларига ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди.
"Келажак Юдузлари"нинг энг яхши футболчилари:
"Насаф 2007" - Озод Шодиев
БЎСМ 2007" - Беҳруз Нўмонов
"Шўртан" - Фирдавс Бақоев
"Косон" - Қурбонали Шомуродов
"Машъал" - Дилмуродов Миржалол
"Газчилар - Боймуродов Муҳаммадали
"Насаф" - Яркулов Шоҳруҳ
БЎСМ - Якубов Амин
"Келажак Юдузлари"нинг энг яхши дарвозабонлари:
"Насаф 2007" - Мусулмонов Азизбек
БЎСМ 2007 - Даляр Қурбонов
"Шўртан" - Орзимурод Эшимов
"Косон" - Аслиддин Эшқулов
"Машъал" - Чориев Ислом
"Газчилар" - Примов Фирдавс
"Насаф" - Нўмонов Асилбек
БЎСМ - Юлдашев Юсуфхан
Қашқадарё футболининг бугунги савиясини ушлаб тураётган, Одил Шукуровичга аталган эсдалик совғасини Нодир Ҳалилов қабул килиб олди.
"Ҳаммаси аъло даражада ўтди. Кейинги мусобақага Муборак мезбонлик қилади. Бу килинаетган ишларнинг келажакка фойдаси катта бўлади. Фестивал кўринишидаги мусобақаларни кўпайтиришимиз керак, шунда мураббийларнинг фикри хаёлидан натижани суриб ташлаган бўламиз", - дейди "Машъал" академияси раҳбари Абдураҳмон Юмангулов.
"Насаф" жамоаси бош директори Шамил Ярулин ҳам кейинчалик Қашкадарё бундай мусобақаларга "лаббай", - деб жавоб беришини алоҳида таъкидлади ва "Келажак Юдузлари"нинг Тошкентдаги финал босқичига омад тилади.
Рўзиқул Бердиев: "КЮ" иштирокчилари йиллар ўтиб Насаф шарафини муносиб ҳимоя қиладилар деган умиддаман"
"Келажак Юдузлари"-2016нинг сўнгги икки кунига ташриф буюрган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев фестивалга оид фикрларини билдириб ўтди.
"Уч кун давомида болаларнинг қувончини кўриб ўз ёшлигимиз эсимизга тушиб кетди. Бугун сизларнинг байрамларингиз. Барчангиз ғолибсизлар. Биронтангизни ёмон ўйин кўрсатди деб айтмайман. Янаги йил ҳам шу мусобақада тўп тепишни истасангиз, ўз устингизда ишлашни канда қилманг. Футболда муваффақиятга меҳнат билан эришилади. Истардимки, акаларингизга ўхшаб сизлар ҳам йиллар ўтгач воҳа клублари, хусусан "Насаф" шарафини муносиб ҳимоя қиласизлар",- дейди Рўзиқул Сайдуллаевич.
Эртага болалар уйида навбатдаги футбол турнири бўлиб ўтади. "Келажак Юлдузлари" - 2016нинг Тошкентдаги босқичи 8-11 ноябрь кунларига режалаштирилган.
Тақдирлаш маросимининг фотогалереяси бу ерда: ФОТОГАЛЕРЕЯ
Комментарии