RU

Последние новости

12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  6 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  10 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман" Новости

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Англия жамоасига мослашиш жараёни ҳақида гапирди.

"Янги клубга келганингда, доим тарих яратишни орзу қиласан... Айниқса, бу клубнинг буюклигини кўрганингда. Бу ердаги мослашувимдан мамнунман. Жамоадошларим ва ходимлар менга катта ёрдам беришмоқда. Улар инглиз тили бўйича ҳам кўмаклашишади, бу қийинроқ бўлиб чиқди, лекин мен уни яхшироқ ўрганиш учун кўп ҳаракат қиляпман.

Биринчи кунданоқ бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман.  Шу ерда эканлигимдан ва 15 ёшли бола каби ҳар бир дақиқадан завқланаётганимдан жуда хурсандман! Лекин энг муҳими, жамоанинг ривожланишини кўриш. Биз тўғри йўлдамиз. Бу совринларни ютиш йўли, аммо биз ўсишда давом этишимиз керак", – деди Каземиро.

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да тўп тепиб келмоқда. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда у "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Унинг клуби 20 ўйиндан кейин 39 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика