RU

Последние новости

22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  122 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  3 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

Кахи Махарадзе: “Шиддатли ўтаётган ўйинлар сони кўпайган” Новости

Кахи Махарадзе: “Шиддатли ўтаётган ўйинлар сони кўпайган”

"Пахтакор" жамоасининг мавсум бошидаги ўйинлари ҳақида сардор Кахи Махарадзедан бир қатор саволларга жавоб олдик.
- “Пахтакор”ни мавсумни жуда яхши бошлади. Бунинг асосий сабаби нимада?
- Ҳозирча олий лигада беш учрашувда ғалаба қозондик. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрганимиз ва жамоада ўзаро тушуниш даражасининг ошгани туфайли ўша беллашувларда муваффақиятга эришдик. Янги мавсум арафасида таркибимизда кўп ўзгариш бўлмади. Фақат икки футболчи жамоамизга қайтди. Энг катта ўзгариш жамоа бошқарувида рўй берди. Самвел Бабаян менежер этиб тайинланди. Бу ютуқлар ортида унинг меҳнатлари ҳам ётибди. У футболчиларнинг характери ва руҳий ҳолатини жуда яхши тушунади. Ўйинлардан аввал у кўрсатмалар бермоқда, биз эса уни бажаришга интиляпмиз. Ғалабалар шундай қўлга киритилмоқда. Биз имкон қадар ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш этишга уриняпмиз. Ҳали мавсум давомида ўйинимизни янада кучайтирамиз деб ўйлайман.

- Ўз ўйинингиздан қанчалик қониқяпсиз?

- Баҳони бошқалар бергани маъқул, лекин имкониятим етгунча жамоа ўйини ва ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. Ҳозирча ҳаммаси яхши, лекин мавсум узоқ давом этади ва аста-секинлик билан юқори ҳолатга чиқиб боришим керак. Буни бутун жамоа билан уддалашимиз зарур.

- Бу мавсумда ҳужумларга кўпроқ қўшиляпсиз, кўпроқ зарбалар бериб, голлар уряпсиз. Бу ҳам кўрсатмалар натижасидами?

- Албатта. Бу йил шундай ўйнаяпмизки, жамоа ҳужумга ўтган пайтда мен ҳужумчи ортида ўйнаётган иккинчи футболчи вазифасини бажаряпман. Натижада олдингига нисбатан кўпроқ кескин вазиятларни содир қиляпман. Ҳимояланаётган вақтимизда эса одатдагидек икки таянч футболчисидан бири бўлиб, бунга ёрдам беряпман. Жамоанинг ўйини қовушаётгани ҳам бунда муҳим ўрин тутади.

- Чемпионат савияси ҳақида қандай фикрдасиз? Унда ўсиш борми?

- Ўтган йилга солиштирсак, ўсиш бор. Айни пайтда аксарият жамоаларнинг савияси бир-бирига яқин. Чемпионатда яққол етакчи йўқ, деярли барча клублар таркибида яхши савиядаги футболчилар мавжуд. Фақат энди кимнинг имкониятдан қандай фойдаланиши кўп нарсани ҳал этиб беради. Ҳозиргача ўтказган ўйинларимизда осон рақибга дуч келганимиз йўқ. Мухлислар ҳам ўтган йилгидан кўпроқ, менимча. Ўйинлардаги шиддат ўсган. Кутилмаган натижалар кўпроқ кузатилиши мумкин. Хурсанд қилаётган тарафи шундаки, “Пахтакор”нинг ўз стадионидаги учрашувларига кўпроқ мухлислар келмоқда. Клуб томонидан ташкил этилган совринли ўйин бунга ёрдам берди. Энди чиройли ўйин кўрсатиб, ўша ишқибозларни ҳар доим стадионга келишга чорлаяпмиз.

- Қайси жамоаларнинг ўйини сизда илиқ таассурот қолдирди?
- Унчалик кўп ўйинларни кузатмадим. Лекин ҳозиргача “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларни кўрдим. Тошкентда ўтган “Локомотив” – “Насаф” баҳсида меҳмонларнинг ўйини маъқул келди. “Локо”нинг “Бунёдкор” билан беллашувининг охирги 15 дақиқасини томоша қилдим. Унда “Локомотив” яхшироқ ўйин намойиш қилди.


- Грузия миллий терма жамоасига чақирув олганингиз ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бунга аниқлик киритсангиз.
- Ҳозирча миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари учун кенгайтирилган рўйхатга киритилганим ҳақида маълум қилишди. Якуний таркиб эса кейинроқ маълум қилинади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика