RU

Последние новости

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  10 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Кавани футболсиз қандай яшамоқда?! Футболчининг куни ўрмонда ов қилиш, балиқ овлаш ва от миниш билан ўтмоқда Новости

Кавани футболсиз қандай яшамоқда?! Футболчининг куни ўрмонда ов қилиш, балиқ овлаш ва от миниш билан ўтмоқда

Ёзда Эдинсон Кавани Чемпионлар Лигасида ўйнаши мумкин эди, аммо ПСЖ билан шартнома муддатини икки ойга чўзишдан бош тортди.

Шундан сўнг уругвайлик "Рома", "Бенфика", "Юве", "Барса"га ўтаркан деган миш-мишлар тарқалди. Мана сентябрь ойи ҳам ўз якунига етмоқда, лекин форвард ҳамон эркин агент мақомида турибди. 

Эҳтимол, Кавани юртида ўзига янги машғулот топгандир. Эдинсон азалдан ватанига қаттиқ боғланганди. Назаримда, 33 ёшли форвард йилдан-йилга буни чуқурроқ англаяпти. "У футболни жуда ҳам яхши кўради, бироқ юртига қайтиш ҳам доим ҳаёлининг бир четида туради. У Сальто шаҳрини жуда соғинади", — дейди форварднинг акаси Кристиан.

Каванининг хоббиси — ов қилиш ва балиқ овлаш. Футболчи отаси билан Уругвайнинг шимолига саёҳатлар уюштирган. Ота-ўғил у ерларда тунги ўрмонни сайр қилиб, тўнғиз, қуён ва чўчқа каби ҳайвонларни овлашарди. "Эдинсон болалигидан шундай қилардик, ҳозир ҳам бу анъанага содиқ қолганмиз", — дейди ҳужумчининг отаси Луис. — "Иккимиз ҳам бўш вақтимизни балиқ овлаш ва ов қилиш билан ўтказишни ёқтирамиз. Тунда атиги уч соат ухлаймиз. Эдинсоннинг айтишига қараганда, ўрмон бўйлаб ов қилиш уни тинчлантираркан. Бу нарсалар бизнинг ҳаёт тарзимизга айланиб қолган".

Кавани қизиқишларини барча билан ҳам бўлишмайди. 2018 йил Эдинсон дўстлари билан ўлжа тутгани тасвирланган суратлар ижтимой тармоқларда тарқалиб, қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Бир видеода футболчи дўстидан тўнғизнинг бошидан тортишини сўраган, ўртоғи ҳам унинг айтганини қилган. Бу ҳолат эса одамларни янада ғазаблантирган.

Ўйинчининг бахтига, Уругвайда 1982 йилдан тўнғизларни овлашга расман рухсат берилганди.



Балиқ овлаш ҳам Каванининг жон-у дили. Сўзларига қараганда, баъзида гол уришида бу хоббиси ёрдам ҳам берган экан. "Балиқ овлаш мени тинчлантиради, ташқи дунёдан бир зум бўлса-да, узилиб қолишимга ёрдам беради, — тушунтиради футболчи. — Бу хобби ҳужумчилик фаолиятимга ҳам кўмак беради — кўзларимни машқ қилдиради. Балиқ тутаётганда энг асосийси — вазиятни кузата олиш ва ҳужум қилиш учун керакли паллани топа олишдир. Майдонда ҳам шунга ўхшаш вазиятлар бўлади".

Эдинсон болалигидан отаси билан балиқ овлаган. Орадан анча йиллар ўтганига қарамай, бу ҳолат сақланиб қолди. "Сен кутишинг, яна кутишинг ва яна кутишинг керак – кейин эса аста-секинлик билан ҳаракат қилишинг лозим. Ҳужум қилиш вақти келганда бунга тайёр турган бўлишинг зарур. Футболда ҳам худди шундай. Болалигимда бу иккисини бир-бирига боғламасдим, бироқ улғайганим сари бу нарсалар айниқса кўп гол уришни истаган ҳужумчи учун жуда зарур эканлигини тушуниб етдим", — дейди уругвайлик "The Telegraph"га берган интервьюсида.

Ҳаттоки, Кавани ўтган йили Хитойда мавсумолдидан ҳам балиқ овлашга вақт топди. Уругвайлик қирғоқ бўйида бир балиқчи блан танишиб қолди — улар балиқ овлашнинг турли техникалари тўғрисида узоқ суҳбатлашдилар.



"Балиқ овлаш борасида барча нарсани ёқтираман! Иложи борича кўпроқ балиқ овлашга ҳаракат қиламан, — тан олади Кавани. — Бу хобби менга дам олишимга имкон беради. Футбол — фақатгина майдонга тушиш ва ўйнаш эмас. Футболда жуда кўп нарса бор, баъзи нарсалари эса сизни ҳаттоки, чарчатиши мумкин. Шу сабабли, гоҳида табиат қўйнида ҳеч қандай босимсиз, сокин жойда ҳордиқ чиқариш жуда муҳим. Балиқ овлаш бу учун ажойиб имконият. Мен учун оилам, дўстларим ва табиат барча нарсадан муҳим".

Каванининг яна бир хоббиси — отлар. БААда бўлиб ўтган қишки йиғинлардан бирида ПСЖ ўйинчилари отчопарга боришади. Уругвайлик дарҳол отларнинг олдига бориб, уларни силай бошлади. Буни кўрган Мбаппе эса шундай дейди:  "Матадор, от сотиб оласанми?" Эдинсон эса унга жавобан: "Ҳаёт — бу машина, Ferrari ва шунга ўхшаш нарсалар эмас. Ҳаёт бу — улар [яъни, ҳайвонлар]".



Кавани отларда сайр қилишни жуда ҳам яхши кўрар экан. У ҳар бир таътилини жонажон шаҳри — Сальтода ўтказади.


Кавани Францияда кутилмаганда ўзини балетда кашф қилди. Бунга унинг қиз ўртоғи, маданиятшунослик дипломига эга самба раққосаси, Жоселин Бургардт сабабчи бўлди. "Севгилим рақс билан шуғулланади. Шу сабабли, Парижга борганимизда балетга боргандик. У ерда вақтимиз чоғ ўтган ва мазза қилиб ҳордиқ чиқаргандик", — дейди уругвайлик.

Яқинда Кавани Уругвай Миллий балет мактаби вакиллари билан шуғулланди. Эдинсон ҳайратда: "Ажойиб тажриба. Раққослар менга қандай қадам ташлаш кераклигини тушунтиришди. Уларни ўйнашини кўрганимда чинакамига ҳайратландим. Чунки рақс — жуда гўзал нарса".



Худди балиқ ови каби, Кавани балетни ҳам футбол билан таққослар экан. "Футбол ва рақс сизга туюлганидан ҳам кўпроқ бир-бирига ўхшайди, — дейди Кавани. — Ҳар иккиси ҳам қизиқиш орқали бошланади, бироқ тинимсиз меҳнат орқалигина муваффақиятли карьера қилишингиз мумкин. Икки вазиятда ҳам 100% профессионал бўлиш лозим: машқ қилиш, тўғри овқатланиш, дам олиш ва тажрибали инсонларнинг маслаҳатини тинглаш".

Назаримизда, "ПСЖ"да ўйнаган барча футболчилар баскетболга бефарқ бўлмайди чоғи. Кавани ҳам бундан мустасно эмас. Қуйида келтирилган видео орқали эса у қанчалик яхши баскетбол ўйнашига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика