Катта йўқотиш. Роналду жароҳат олди
26 мар 2019 02:24
Новости
Катта йўқотиш. Роналду жароҳат олди
Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаши доирасида Сербияга қарши ўйинда шикастланди.
34 ёшли "Ювентус" форварди кучли тўқнашувдан кейин ўзи ўзгариш бўлишини сўраган. Унинг ўнг оёқ мушакларида оғриқ борлиги кўринди. Учрашувнинг 31-дақиқасида унинг ўрнига ярим ҳимоячи Пицци туширилди.

"Ювентус" келаётган турларда "Эмполи", "Кальяри", "Милан" жамоалари, 9 апрель санасида эса "Аякс"га қарши ЕЧЛнинг чорак финал ўйинида учрашади. Роналду ЖЧ-2018дан кейин биринчи бор терма йиғинига чақирилган ва Украина билан бўлган баҳсда (0:0) ҳам иштирок этганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии