RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  0 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Катанец мантиқсиз одамми? Новости

Катанец мантиқсиз одамми?

Осиё кубоги саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ўтказилибди.

Сречко Катанецнинг фикрларини ҳозиргина ўқидим (анчадан бери футболдан узоқдаман, бугун бўлишини билмагандим рости). Унда Оқил Абдубарноев менинг 30 май куни ёзганларим асосида мураббийга саволлар берибди. Словениялик мутахассиснинг ўзини ҳимоя қилиш шаклларини эътиборимни тортди. Қуйида шу ҳақда.

1. Аъзамов ҳақида сўралганда, жаноб Катанец контр-савол билан олдинга ўтдилар: Сиз "Пахтакор"нинг ўйинларини кўряпсизми? У нечта ўйинда майдонга тушди?

Бир қарашда мураббий ҳақдек кўринади. Лекини бор. Келинг, шу мантиқ асосида йиғинга чақирилган бошқа ўйинчиларни саралаб чиқамиз. Дарвозабонлардан бошлайлик: Валижон Раҳимов — ана холос!

Шу нуқтада мистер Сречконинг ўзига контр-савол берилиши мумкин эди: Яхши. Унда сиз АГМК иштирокидаги ўйинларни кузатяпсизми? Нега 27 апрелдан бери захирада қолиб кетаётган Раҳимовни чақирдингиз? 23 май куни нолга ўйнаган Аъзамов йўқ? Бу билан юқорида ўзингиз айтган фикрни ўзингиз рад қилиб қўймаяпсизми?..

2. Бобир Абдихолиқов борасидаги саволга эса шундай жавоб берилган: Саралашда янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Шунинг учун олдин бирга ишлаган ўйинчиларимизни жалб қилдик.

Яна мураббий ҳақдек кўринади. Келинг, яна унинг мантиғи асосида таркибдаги бошқа ўйинчиларни саралаб кўрамиз. Шу нуқтада мураббийга яна бир қанча саволлар пайдо бўлади: Остон Ўрунов миллий жамоадаги охирги ўйинини қачон ўтказгани ёдингиздами? Акром Комилов-чи? 

Билмасангиз, айтишимиз мумкин: Остон 2021 йилнинг март ойида, Акром эса 2019 йилда майдонга тушган. Яъни, Купер ва Карленович даврида. Сиз яна ўз мантиғингизни ўзингиз рад қилдингиз. 

Хуллас, каттароқ журналист бўлса, Катанецни матбуот анжумани залига "кўмиб қўйиши" мумкин эди...

Мен буларни нега ёздим? Фақат битта сабаби бор: юқорида айтилганидек, жаноб Сречко ўз принципларини баъзи нуқталарда ўзи бузиб қўйяпти. Бунақаси олдинги йиғинда ҳам бўлганди. "Наврўз кубоги"да янги номлар кўпроқ имкон беришини айтиб, барча учрашувларда Элдорни асосий таркибда тушургани ёдимда. 

Яна шуни биламанки, ҳозир кўпчилик Катанецнинг ноўрин танқид қилинаётгани айтади. Мен эса ўз фикримда қоламан (Абдихолиқов, Норхонов, Ғиёсов ва Аъзамов миллий жамоа либосига лойиқ эди). Бундан ташқари, муваффақиятга қарсакбозлик билан етиб бўлмаслигиниям эслатиб қўйиш керак. Ривожланиш фақат фикрлар хилма-хиллиги ва танқид бор жойда бўлади. Бизнинг қўлимизда ҳеч қандай ваколат йўқ. Шунчаки, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

P.s. Қаранг, журналист зоти қанчалик ғалати бўлади. Миллион доллар оладиган мураббий муваффақиятсизликка учрамаслиги, ишидан айрилмаслиги учун унинг хатоларини текинга кўрсатиб берамиз.

Автор :
Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика