Касалхонага олиб кетилган "Порту" ҳимоячиси Данило жиддий жароҳат олмаган экан
11 мар 2015 12:43
Новости
Касалхонага олиб кетилган "Порту" ҳимоячиси Данило жиддий жароҳат олмаган экан
"Базел"га қарши учрашувда рақиб дарвозабони Фабиано билан тўқнашиб кетиб, хушини йўқотган "Порту" ҳимоячиси Данило жиддий жароҳат олмагани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, майдонда хушсиз ётган футболчини "тез ёрдам" машинасида касалхонага олиб кетишган эди.
"Данилода жиддий жароҳат йўқ. У айни дамда касалхонада назорат остида" - дейилади клуб расмий "твиттери" берган изоҳда.
Комментарии