Карвахаль "Барселона" мураббийи ҳақида: "Истаса бориб "жалоба" қилсин"
09 янв 2020 10:23
Новости
Карвахаль "Барселона" мураббийи ҳақида: "Истаса бориб "жалоба" қилсин"
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль "Валенсия"га қарши Испания Суперкубоги ярим финал баҳсидан (3:1) сўнг "Барселона" устози Эрнесто Вальверденинг сўзлари ҳақида гапирди.
Олдинроқ, Вальверде Испания Суперкубогининг аввалги формати яхшироқ эканлиги ҳақида гапирган эди.
"Истаса бориб "жалоба" берсин. Бу ерда (Саудия Арабистони) ҳаммаси бошқача, атмосфера ҳам.
Бир неча маротаба августдаги Суперкубокда ўйнаганман ва одамлар таътил туфайли бу баҳсни ўтказиб юборишарди" - дейди Карвахаль.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб Испания Суперкубогида 4та жамоа иштирок этадиган бўлди. Турнирнинг аввалги формати бўйича мусобақада Испания чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби ёки финалчиси иштирок этиши керак эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии