RU

Последние новости

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  16

Каррагер "Ливерпуль"ни жиддий танқид қилди Новости

Каррагер "Ливерпуль"ни жиддий танқид қилди

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагернинг фикрига кўра, жамоа мавсум якунига қадар чемпионлик пойгасидан чиқиб кетади.

Айни дамда Юрген Клопп жамоаси 37 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлари каби кўринмаяпти. Клопп жамоасидан тартибли ва чиройли футбол намойиш этишларини ҳалигача кутяпмиз.

Буни кўрсатиш учун ушбу ой идеал: якшанба куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин, бу учрашув натижаси иккала жамоа учун ҳам муҳим. Кейин "Арсенал"га қарши баҳс.

Ушбу ойдаги ўйинлари орқали "Ливерпуль"нинг қандай салоҳиятга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Айни дамда жамоа АПЛ пешқадами бўлиб турибди, бироқ қандай сабаб билан, тушунмаяпман. Турнир жадвали бошқа нарсани кўрсатяпти, кўзларим эса бошқа. Жамоа ҳалигача балансга тушиб олмаган. "Ливерпуль"ни тайёр ҳимоячисиз тасаввур қилиб бўлмай қолди.

"Ливерпуль"нинг ушбу мавсумдаги бирор ўйинини кўриб, вау демадим. Жамоанинг мухлислари ҳам айни пайтдаги жамоа етарлича даражада яхши эмас, деб ҳисоблашмоқда.

Жамоанинг сафар ўйинларидаги натижалари ҳам беқарор: ғалабалар қийин қўлга киритилмоқда, дурангларга ҳам осонликча эришилмаяпти. Бу энг кучли "Ливерпуль" деб айтишаётган бўлса-да, ғалабалар бир неча йил давомида қурилган асос эвазига қўлга киритилмоқда. Фикримча, бу "Ливерпуль" ҳали ҳам кучаймаган", - деди Каррагер.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика