RU

Последние новости

00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими? Новости

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?

Эрон сайтларидан бири "Tehrantimes.com"нинг хабар беришича, португалиялик мураббий Карлуш Кейрушга Камерундан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Унинг шартномаси мундиал тугаганидан сўнг якунига етади. Аввалроқ португалиялик мутахассис Эронни Осиё Кубоги-2019  мусобақасида ҳам бошқариши мумкин, бу борада федерация музокара ўтказишни хоҳламоқда деган хабар чиққанди.

Лекин ҳозирча бу ҳақда аниқ гап-сўз йўқ. Кейруш эса бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратишини маълум қилган. "Tehrantimes.com" бугун шундай хабар тарқатди: "Камерун футбол федерацияси Карлуш Кейрушга жиддий қизиқиш билдирди. Эронни яна жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийга аввалроқ Ўзбекистон томонидан ҳам таклиф бўлганди". 

"Камерун шунингдек, Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек, германиялик афсонавий футболчи Лотар Маттеусга ҳам қизиқяпти. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг 4 апрелидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда ва у кўрсатаётган натижалар таҳсинга лойиқ".

Камерунликлар тақдим этган рўйхатда Ригобер Сонг, Алан Жиресс каби номлар ҳам бор. Кўрамиз, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Карлуш Кейруш нима қиларкин. У Эронда қоладими, Ўзбекистонга келадими, Камерунга йўл оладими ёки умуман Европага қайтиб кетадими?

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика