Карло Анчелотти собиқ клуби "Милан"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
22 июл 2017 12:58
Новости
Карло Анчелотти собиқ клуби "Милан"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Милан"га қарши бугунги ўйинни катта интизорлик билан кутаётганини айтиб ўтди.
Баҳс шунчаки ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, бу мураббий учун алоҳида ўйин. "International Champions Cup" доирасидаги бугунги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Карло тоға Хави Мартинесга итальянчада савол берилганида таржимонлик ҳам қилди.
"Мен "Милан"да жуда узоқ вақт ишладим, шунинг учун ҳам бу мен учун алоҳида ўйин. Менда ўша пайтлардан тасвирлаб бўлмас хотиралар қолган. 13 йил - менинг футбол ҳаётимдаги катта қисм. Мен "Милан"нинг катта мухлисиман. Бундай жамоаларга қарши янада кучлироқ бўламиз", - деди Анчелотти.
Комментарии