RU

Последние новости

03:30Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:55"Барселона" Нико Уильямс трансфери ўхшамаса, кимни сотиб олиши маълум  0 00:27Пальинья "Бавария" билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Трансфер нархи ҳам маълум (Фабрицио Романо)  0 00:05Ўзбекистон кубоги. "Машъал" – "Қизилқум" 1:3. Highlights  0 23:39Расман: Пётр Зелиньски – "Интер" футболчиси!  1 23:05Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Машъал"ни қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  8 22:43Евро-2024. Чорак финалнинг иккала марказий ўйинини англиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:52"Манчестер Юнайтед" тахминан 250 нафар ходимини ишдан бўшатади. Тежалган пул эса...  9 21:22Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди  11 20:57Эшитдик-да! "Сурхон" ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди  13 19:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан Осиё Кубогида қатнашган қайси футболчилар Олимпиадага бормайди?  33 19:05"Марсель" Канада терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади  0 18:42"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Ҳожимат Эркинов Олимпиада учун қайдномадан ўрин олмади  48 18:27"Рубин" футболчиси билан шартномани бекор қилди  0 18:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди!  93

Карло Анчелотти: “Челси”га янги Терри, Лэмпард ва Коул керак” Новости

Карло Анчелотти: “Челси”га янги Терри, Лэмпард ва Коул керак”

Чемпионлар лигаси тарихида энг совриндор мураббий саналган Карло Анчелотти муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди.


Анчелотти бошқа машҳур ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ турли гаплари ёки кўриниши билан эътиборни тортишни ёқтирмайди ва ўзини жуда хотиржам тутади. Яқиндагина унинг “Сокин етакчилик” номли янги китоби чоп этилди. Унда италиялик мутахассис Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович ва Жон Терри каби футболчилар билан муносабати ҳақида тўхталган. У ҳақида бу ўйинчилар илиқ фикрда экани ўринли. “Бавария”да иш бошлаш арафасида турган мураббий бир қатор саволларга жавоб берди.

Қандай футболчи бўлгансиз?

– Марказий ярим ҳимояда ўйнардим. Дебют қилганимдан кейин жарима майдонидан жарима майдонига қадар ўйнашни бошлагандим. “Милан”га келганимда эса Арриго Сакки орқароқда ўйнашим кераклигини сўраган. Тез футболчи эмасдим, лекин тўғри жой танлаб, ўйинни ташкил қила олардим. Кучли бўлмасам ҳам ақлли эдим, тактик фикрлардим. Шу сабабли мураббийга айландим.

– Ўша пайтда ким сизга энг кўп таъсир кўрсатган?

– Ўшанда Сакки футболда энг катта янгиликка қўл урарди. У прессингни ёқтирарди – кескин юқори прессинг. Машғулотда ҳам, ўйинда ҳам. Ундан кўп нарса ўрганганман. Унгача яхши мураббий Свен-Йоран Эрикссон бўлган, у тактик тарафдан жуда яхши тайёрланганди. Бошида мен билан Нильс Лидхольм ишлаган. У бошқаларга ўхшамасди, лекин руҳий тарафдан ундан кўпроқ ўзлаштирганман. У жим юрарди ва футболчиларга ҳеч қачон бақирмасди. Менга ўхшаб кетади, шундай эмасми?

Юлдуз футболчилар билан моҳирона ишлашингиз ҳақида гапиришади. Бунинг сири нимада?

– Агар ўйинчилар қониқишини истасангиз уларни майдонга туширинг. 25 ўйинчини бир пайтда қўйиб бўлмайди. Муваффақиятли фаолиятга йўлнинг калити шунда. 11 футболчини топа оламан ва қолган 14 нафари бахтсиз бўлиб қолади. Бу машғулотларда акс этади. Ишим – уларни руҳлантириш. Ҳатто мендан жаҳли чиққанларни ҳам. Бошқаларни машғулотларда улар ҳақида фикримни ўзгартириш учун юз фоиз кучини беришга руҳлантира оламан. Барча сир шунда.

– Жуда кўп футболчи сиз ҳақингизда ижобий фикр билдиради. Нега?

– Чунки улар биринчи навбатда мен учун одам, футболчи эмас. Ҳамма билан бирдек гаплашишни истайман. Ўйинчилик пайтимда мураббийлар менга уларга боғлиқ бўлганимдек муомалада бўлишарди, худди улар айтган ишни қилишим мажбурдек. Бундай муносабатда тушунмасдим – мен ҳокимиятга эга чиқиш ёки муҳимроқ бўлишни хоҳламайман. Биз футболчилар билан бир хил даражадамиз. Баъзида ўйинчи ўз позициясини ҳимоя қилмайди ва бу яхши эмас. Футболчи доимо қайсидир позиция ёки ўйин услубида ҳаракат қилишдан норози эканини билдира олиши керак. Нимадир ўхшамаганда сизга гапиришгани жим тургандан яхшироқ. Акс ҳолда, футболчи билан нима рўй берганини ўйлаб юрасиз.

Ўйинчилар тактикадан муҳимроқми?

– 4-4-2, 4-3-3 ёки 3-4-3да ўйнашингиз муҳим эмас, агар футболчига қулай бўлмаса. Масалан, Роналду. Уни ҳужум якунига қўймоқчи бўлганимда у қанотларда ўйнаш яхшироқ эканини тушунтирди. Шундай экан, мавсумда 50талаб гол ураётган футболчи позициясини ўзгартириб нима қиламан? Собиқ устозларимдан бири айтганди, икки тоифа мураббий бўлади: биринчиси кузатиб, кам нарсани ўзгартиради ва ўйинчиларга эркинлик беради. Иккинчиси эса ҳар нарсага аралашади ва клубни бузади.

– Клуб эгалари билан ишлаш футболчилар билан ишлашдан қийинроқми?

– Улар билан муносабат бевосита натижаларга боғлиқ. Агар яхши ўйнасак, муносабат яхши. Акс ҳолда, ёмон. Ўйинчилар билан бошқача: ўйин кетмаётган қийин даврда муносабатларни яхшилаш керак бўлади.

– “Челси” ушбу мавсумдаги пасайишдан кейин қандай қилиб юқорига қайтиши мумкин?

– Барча клубда яхши ва ёмон мавсумлар бўлади. Ҳозир “Челси” ўтиш босқичида турибди. Уларда ажойиб муваффақиятли давр бўлди. Жамоада Эон Терри, Фрэнк Лэмпард ва Эшли Коул ўйнади. Энди эса янги Терри, Лэмпард ва Коул керак. “Милан”да ҳам Паоло Мальдини, Женнаро Гаттузо ва Андреа Пирло кетганда шундай ҳолат рўй берган. Жанговар жамоа тузиш учун вақт керак. “Манчестер Юнайтед”да ҳам шундай. Улар Рио Фердинанд, Невилл, Скоулз ва Гиггзни йўқотишди. Янги жамоани янги ўйинчилар билан қуриш керак. Бу футбол учун оддий ҳолат.

Сиз билан ишлаган буюк футболчиларни нима боғлаб туради?

– Профессионаллик. Кўплаб ажойиб иқтидорли йигитлар билан ишлаганман, бироқ иқтидорга ёрдам зарур. Акс ҳолда, инқироздан қочиб бўлмайди. Ишга эътиборни жамлаш керак. Роналду – машғулот, ўйин ва шахсий ҳаётида ҳақиқий профессионал. Мураббий машғулот ва ўйинни бошқариши мумкин, аммо стадиондан ташқаридаги ҳаёт мутлоқ футболчининг қўлида. Замонавий футболда иқтидорнинг ўзи етарли эмас. 20 йил аввал ўзгача эди. Диего Марадона машҳурлик чўққисида ортиқча вазндан азият чекарди. Ҳозир жисмоний ҳолатни ушлаб туриш муҳим, футболнинг ўзи кўпроқ нарсаларни талаб этмоқда. Профессионал тезроқ тикланади. Аксинча ҳолатда иқтидор шунчаки ўсмайди.

Кийиниш хонасида ким табиатан етакчи бўлган?

– Бундай ўйинчиларнинг кўпини кўрганман, лекин улар бир-биридан фарқ қилади. Кучли характерли етакчи бўлади, улар футболчиларни ўйиндан олдин руҳлантира олади. Хаёлимга Мальдини ва Рамос келади. Техник тарафдан етакчилар эса майдонда жуда яхши кўринади - Роналду, Кака, Пирло, Златан Ибрагимович. Яна ўрнак бўлишга ёрдам берадиган тинч етакчилар ҳам бўлади. Масалан, Гаттузо. У чиройли гапирмасди, лекин ўйини билан барчани илҳомлантирарди. Етакчилар турлича бўлади ва уларнинг сони жамоада қанча кўп бўлса, ўша жамоа энг яхшига айланади.

– Италиялик мутахассисларнинг саёҳатни ёқтириши ва хорижда кўплаб ғалабаларга эришиши қандай рўй берди?

– Итальян футболи бошқа мамлакатларникидан доимо турли тактика устида ўйлаш туфайли фарқ қилади. “А” серияда 3, 4 ёки 5 ҳимоячи билан ўйнашади. Испанияда эса деярли ҳамма 4-3-3 ёки 4-3-2-1 билан тушади. У ерда схема ҳақида ортиқча ўйламайсан. Италияда турлича йўналиш сизга бошқалар фарқламайдиган оддий нарсаларни кўриш имконини беради.

Футболга яна қанча вақтингизни бағишламоқчисиз?

– Ўйин хурсандчилик келтиришдан тўхтамагунча. Машғулот менда салбий нарса чиқаришни бошласаёқ кетаман. Ҳозир машғулотга тайёрланиш, ўйинчиларни бошқариш ва улар билан суҳбатлашишдан бахтлиман. Қайсидир мураббий айтганидек, мураббийнинг иши жаҳонда энг яхшиси, фақат якшанба кунги ўйинларни инобатга олмаса. Ўйинларсиз бу иш орзудаги ишга айланарди.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика