RU

Последние новости

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  8 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

"Кардифф" Сала агентларини судга бермоқчи Новости

"Кардифф" Сала агентларини судга бермоқчи

"Кардифф Сити" Эмилиано Саланинг агентлари билан судлашишни режалаштирмоқда.

Бир неча кун олдин Сала ўтирган самолёт йўқолиб қолди ва ҳозиргача топилмади.

"Кардифф" бахтсиз воқеалар учун суғуртадан фойдаланганига қарамай, 28 ёшли футболчи трансферидан 14 млн. евро йўқотади.

Агентларга тўлов миқдори (2,5 млн. евро) ва Саланинг 3 йиллик шартномаси 30 млн. фунтга баҳоланмоқда. Суғурта компанияси 16 млн. евро миқдорида пул тўлаши мумкин.

Самолёт йўқолиши сабаблари аниқланмагунича "Кардифф" "Нант"га ўтказиши керак бўлган пулларни музлатиб қўйди.

"Кардифф" бепарволик туфайли агентларни судга бермоқчи. Сала Ла-Маншни 1984 йилда ишлаб чиқарилган бир моторлик самолётда учиб ўтишга ҳаракат қилган, бу эса клубдагиларни ғазаблантирмоқда. Ҳаво кемаси рулида эса лицензияга эга бўлмаган учувчи бўлган.

Саланинг Кардиффдан Нантга ва орқага учиши агентлар томонидан ташкиллаштирилган.

"Кардифф" "Нант"га трансфер учун 20 млн. евро ҳамда клуб АПЛда жон сақлаб қолгани учун 3 млн. евро тўлаши керак. Барча ҳужжатлар FA ва ФИФАга юборилди. Ҳужжатлар текширилганидан сўнг уэльсликлар пулларни ўтказиб бериши керак бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика