Карачик: "Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз"
28 янв 2023 20:01
Новости
Карачик: "Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз"
"Кайфият аъло. Ўйинда бироз қийин бўлди, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Навбатдаги баҳсда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма режаларимиз ўхшагани йўқ, бунданда кўпроқ гол уришга қодир эдик. Эронга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрамиз. Эрон терма жамоаси биздан кучлироқми? Ҳа, буни тан олиш керак.
Тожикистон ва Қирғизистонга қарши баҳсларни солиштирсак тожикистонликларга қарши учрашув қийинроқ кечди. Менимча, ўша ўйин турнирдаги дастлабки ўйинимиз бўлгани учун қийналдик ва бироз "мандраж" бўлди.
Терма жамоамиздаги кайфият сабаби? Сир. Қўлимиздан келганча ўйин мухлисларга ёқадиган бўлишини хоҳладик. Қўллаб-қувватлагани келганларнинг барчасига раҳмат. Мухлислар кўпроқ келади деб ўйлаган эдим. Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз" - дейди Людмила Карачик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии