RU

Последние новости

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

Кападзенинг муаммолари жиддийми? U-23 Осиё Кубоги саралаши яқин... Новости

Кападзенинг муаммолари жиддийми? U-23 Осиё Кубоги саралаши яқин...

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-12 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралашининг "E" гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтади.

Албатта, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Эрон, Гонконг ҳамда Афғонистон рақиблик қилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг саралашдаги ўйинлар тақвими қуйидагича:

1-тур, 06.09.2023

Ўзбекистон – Афғонистон 

2-тур, 09.09.2023

Гонконг – Ўзбекистон 

3-тур, 12.09.2023

Ўзбекистон – Эрон


Демак, саралаш баҳслари бошланишига 3 ҳафтадан ҳам камроқ вақт қолди. U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе олдида эса жиддий муаммолар пайдо бўлмоқдами? Олимпия терма жамоамизга номзод бўлган бир қатор футболчилар айни пайтда ўз клубларида захира ўриндиғида ўтиришибди ва ўйин амалиётисиз қолиб кетишмоқда.

1.Ҳусайн Норчаев ("Алания")

Норчаев шу йилнинг февраль ойида Владикавказнинг "Алания" жамоаси таркибига бориб қўшилган эди. 1 ой олдин бошланган Россия МФЛда ҳозиргача 5 тур ўйинлари ўтказилди. Ҳусайн барча ўйинда жамоасининг қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади. Яъни, ҳозир ҳужумчимизда ўйин амалиёти умуман йўқ.


2.Русланбек Жиянов ("Пари НН")

Жиянов шу йилнинг 10 февралида "Пари Нижний Новгород" жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан ва "Олимпик" клубига ёзгача ижарага берилган эди. Аммо, бош мураббий Сергей Юран уни 23 июнь куни Ўзбекистонда ички чемпионатнинг 1-давраси якунланмай туриб йиғинга чақириб олди. Ҳозирга келиб "Пари НН" Премьер-лигада 4та, кубокда эса 2та ўйин ўтказди. Русланбек эса ҳали бирор марта майдонга туширилмади. Унда ҳам ўйин амалиёти умуман йўқ.


3.Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)

Файзуллаев 4 август куни расман ЦСКА ўйинчисига айланди. Шундан бери "армиячилар" Премьер-лига ва кубокда 3та ўйин ўтказишди. Аббосбек ҳозирча фақат захира ўриндиғида қолмоқда. Демак, унда ҳам ўйин амалиёти умуман йўқ.


4.Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Эркинов ёзги трансфер ойнасида ижара асосида "Пахтакор"га қайтди. 2-даврада ҳозиргача "шерлар" Суперлига ва кубокда 5та баҳсда иштирок этди. Ҳожимат эса мана шу беллашувларда жами 69 дақиқа ўйнади. 450 дақиқадан 69 дақиқагина... Унда ҳам ўйин амалиётидан муаммо бор.


5.Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи")

Ҳошимов мавсум бошидан бери "Нефтчи"нинг Суперлига ва кубокдаги 19та ўйинида жами 1062 дақиқани майдонда ўтказди. 1710 дақиқадан 1062 дақиқа, 62 фоиз ўйнаган. Улуғбекда ўйин амалиёти бор, лекин етарли эмас.


Бу U-23 терма жамоамизнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳужумкор футболчилари. Яъни, Тимур Кападзе айни пайтда анчагина ўйланиб қолгани аниқ. Юқоридаги ўйинчиларнинг маҳорати ва даражасига шубҳа йўқ. Лекин, уларнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетишаётгани жиддий муаммо.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. ОТЖда асосий таркибда ўйнашга номзод бўлган орқа чизиқ вакилларидан Иброҳим Ҳалил Йўлдошев "Пари НН"да жорий мавсум Премьер-лига ва кубокдаги 5 учрашувда бор йўғи 112 дақиқа ўйнади холос.

Франция вице-чемпиони "Ланс"га ўтган марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ички чемпионатнинг 1-турида захира ўриндиғида қолди. У ҳам тезроқ майдонга тушишни бошлаши керак.

ОТЖнинг эҳтимолий асосий дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ҳам айни пайтда "Насаф" асосий таркибидан тушиб қолган. "Насаф"да 3 ўйиндан бери Умиджон Эргашев асосий таркибда тушмоқда.


U-23 Осиё Кубоги саралашига оз вақт қолди. Кўплаб ўйинчиларимиздаги ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо мураббийларни ўйлантираётгани шубҳасиз...

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика