RU

Последние новости

22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  1 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  2 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  2

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО) Новости

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО)

Олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз голини жуда чиройли тарзда нишонлади.

Гап шундаки, у 52-дақиқада гол урганидан сўнг голни скрипка чалаётгандек нишонлади. Бундан эса кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Бунинг сабаби шундаки, Кападзе "Олмалиқ" билан кечган ўйинда тўп киритган вазият "Локомотив"нинг инстаграмдаги расмий саҳифаси (@pfc.lokomotiv)га қўйилгач, қозоғистонлик дарвозабон Алмат Бекбаев видео тагида "Тима, яна гол урсанг мен учун скрипка чалиб бер" мазмунда изоҳ қолдирганди.

Шунда Тимур Кападзе яна тўп киритса голни шундай нишонлашга ваъда берганди. Бироқ тажрибали ярим ҳимоячи "Қўқон-1912"га тўп киритганидан сўнг голни бундай нишонламаган, натижада Бекбаев "Ваъда қани?" мазмунда яна изоҳ қолдирганди. Ва ниҳоят, "Шўртан" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" сардори гол урганидан сўнг қўлларини скрипка чалаётгандек кўрсатди ва шундай қилиб ўз ваъдасининг устидан чиқди. Эслатиб ўтамиз, Кападзе Қозоғистондаги фаолияти давомида Алмат Бекбаев билан бир жамоада, "Актобе"да ўйнаган.

Х.Холиқов


TAS-IX 



TAS-IX эмас




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика