RU

Последние новости

14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  0 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  6 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  21 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  24 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  1 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  13 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми? Новости

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми?

Мухлислар орасида Темур Кападзе ва Темур Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи” таркибига келиб қўшилиши борасида гап-сўзлар урчий бошлади.
Бунга фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов “Олмалиқ” билан ўйиндан сўнг ўз муносабатини билдириб ўтди.

- Албатта танаффус вақтида айрим чизиқларни кучайтириш учун кўз остимизга олиб қўйган ўйинчилар йўқ эмас. Лекин ҳозирча уларнинг номини айтиш шарт эмас. Кападзе ва Ҳакимов номлари эса очиғи бизнинг режамизда йўқ эди. Лекин уларнинг иккисини ҳам агарда имкони бўлса, жамоамда кўриш истардим. Чунки Темурлар ўйинчи эмас, улар профессионал футболчидир. Улар ўйнашни билади. Тажрибали Темур Кападзе айни дамда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим, бугунги кунда “Нефтчи” билан “темирйўлчилар”нинг шароити анчагина фарқ қилади. Истайсизми йўқми, ёш ўтган сари ҳар қандай футболчи келажакни таъминлаб олиши учун ишлайди.

- Иқтидорли футболчи Темур Ҳакимовга келадиган бўлсак, унинг имкониятларини яхши биламиз. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси. Кубок баҳсида “Оқ-тепа” билан ўйнаганимизда ушбу футболчи бизда илиқ таассурот қолдирди. Лекин бу унинг иккинчи даврада жамоамизга келади дегани эмас. Қолаверса Ҳакимовни айни дамда “Оқ-тепа” билан амалда шартномаси бор.

- Ўзимга қолса, Темурларнинг ҳар иккисини ҳам “Нефтчи”да кўришни хоҳлардим. Чунки улар бизга ёрдам бера оладиган футболчилардир – дейди Мурод Исмоилов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика