Канселу кетишига яқин "Ман Сити" Бен Чилуэллни нишонга олган
31 янв 2023 19:36
Новости
Канселу кетишига яқин "Ман Сити" Бен Чилуэллни нишонга олган
Португалиялик футболчи жамоа устози Пеп Гвардиола билан низога боргани сабабли бошқа клубга ўтишни истаётганди ва "Бавария" футболчини ўз сафига қўшиб олди. У 2019 йилда "Ювентус"дан келганидан буён "шаҳарликлар" либосида 154 та ўйин ўтказди ва 9 та гол уриб, 22 та голга асистентлик қилди. Португалия терма жамоаси аъзоси Жаҳон Чемипонати-2022'дан қайтганидан буён "Манчестер Сити"нинг жами 10 ўйинидан атиги 3 тасида майдонда кўриниш берди. Ўзи хоҳлаганидек ўйин амалиётига эга бўла олмаётган футболчи "Бавария"га ижарага бериб юборилди. Ўзаро тузилган ижара битимида немис томони 28 ёшли футболчини 70 млн еврога харид қилиш имконига эга бўлди. Унинг кетиши жамоанинг ҳимоядаги имкониятларини бироз кучсизлантириши мумкин.
"Этиҳад" ўйингоҳи эгалари мудофаа чизиғининг чап қанотини кучайтириш учун Чилуэлл вариантини ўйлаб кўради. Премьер-лига чемпионлари 2020 йил августда футболчи "Лестер"дан "Челси"га ўтишидан олдин унга қизиқиб қўрган эди. Энди бу қизиқиш бироз тартибсизлик пайтида яна жонланди. Бироқ бу келишув тақдири "Челси"нинг Бенни қўйиб юборишга истак билдиришига боғлиқ бўлади. Ўтган йилнинг октябрь ойида жароҳат туфайли сафдан чиққан Чилуэллни январда қўлга киритиш имконсиз. Ёзги трансферлар ойнасида бунга уриниб кўрса бўлади. Чилуэлл Грэм Поттер бошқарувидаги жамоа била н2025 йилгача кучда бўладиган шартномага эга.
Комментарии