RU

Последние новости

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Канчельскис: "Қаршидаги футбол шароитини кўриб, майдонга тушиб футбол ўйнагим келди" Новости

Канчельскис: "Қаршидаги футбол шароитини кўриб, майдонга тушиб футбол ўйнагим келди"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.

Андрей Канчельскис: - Яхши ўйин бўлди. "Насаф" ажойиб, ёш истеъдодларга тўла жамоа. Бу жамоанинг келажаги порлоқ эканлигига шубҳа йўқ. Қувонарлиси, "Насаф" футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоа. Ўйлашимча, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Чунки бизда ўйин давомида кўплаб вазиятлар юзага келди. 

- Тан олиш керак, рақиб яхши таассурот қолдирди. "Насаф"даги шароитларга қойил қолиш керак. Футбол учун барча нарса шай. Ажойиб ўйингоҳ, сифатли майдон ва зўр мухлислар. Бугунги футбол атмосфераси учун барчага раҳмат. Бундай майдонда футбол ўйнаш жуда ёқимли. Очиғи, муҳитни ва майдонни кўриб футбол ўйнагим келди. Афсуски ҳозирги ҳолатим футбол ўйнашга ярамайди (кулади).

- Жамоамизнинг ўйинга ёндошуви менга ёқди. Омад биз тарафда бўлди, гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келтирдик. 

- "Навбаҳор"да ажойиб коллектив бор. Бугунги ўйин учун футболчиларга тасанно. Жамоамиз келгуси ўйинларда ҳам шундай руҳда ишлашда, футбол ўйнашда ва курашишда давом этади. 

- Намангандан келган мухлисларга алоҳида раҳмат. Тўғри, улар бугун камчиликни ташкил қилди. Лекин муҳими улар биз билан бирга бўлишди. 

- "Насаф"ни ўйиндан аввал чуқур таҳлил қилиб, диққат билан ўргангандик. Уларга бўш ҳудуд қолдирмадик. Айнан шу жиҳат ҳам муҳим роль ўйнади. "Насаф"нинг қанотларини ёпишга эришдик. Чунки айнан қанот футболчиларининг тезлиги ва фаоллиги эвазига рақиб анчайин хавфли жамоага айланади. Шунингдек, бугун майдон марказини бой бермадик. "Бунёдкор" билан баҳсда айнан шу тарафлама ютқазгандик. Ўйиндаги тартиб эвазига қимматли ғалабани қўлга киритдик. 

- Касьяннинг жароҳати ҳақида айни пайтда аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳаммаси эртага маълум бўлади. Агарда уни кўп муддатга йўқотадиган бўлсак, унда бу катта йўқотишга айланади.

- Бу иккинчи тарафлама захирада қолиб кетаётган футболчиларга имкон бўлади. Энди уларга имконият туғилади. Захирада ўтириб, мен зўрман, майдонга тушсам ундай қиламан, бундай қиламан дегувчи футболчиларнинг вақти келади. Биз барчага имконият берамиз. Майдонга туш ва зўрлигингни исботла! Мени таркибга қўймайди дейдиган футболчиларга имконият тақдим этамиз. "Навбаҳор" футболчиси эканлигини исботлайдиган ва жамоага ёрдам бера оладиган даражадалигини кўрсатадиган пайт келди. 

- Мени қувонтираётгани, бизда яхши коллектив мавжуд. Жамоада ғолиблик руҳияти бор. Ўтказлган барча 4 ўйинда биз ёмон ўйнамадик. Фақатгина "Бунёдкор"га қарши дастлабки бўлимда умуман ўйнай олмагандик. Қолган баҳсларда ўйин тарафлама жамоага эътироз йўқ. 

- Ўйиндан аввалги босимн ҳис этдимми? Барчасини раҳбарият ҳал этиши ҳақида кеча "championat.asia" сайтига берган интервьюда ҳам таъкидлагандим. Биз баҳсга жиддий ёндошиб, яхши даражада тайёргарлик кўрдик. Қайтараман, "Бунёдкор"га қарши ўйиндан ташқари қолган баҳсларда жамоамиз ёмон таассурот қолдирмади. Натижа учун жавобгарликдан қочмайман, ўтган ўйинларда мени ҳам айбим бўлганди. Бу учун клуб ва мухлислардан узр ҳам сўрадим. Бу футбол. Унда қаердадир сенга омад кулиб боқади, қаердадир йўқ. Ҳаёт эса давом этмоқда. Мураббийликнинг иши шундай: ютсанг яхшисан, ютқазсанг эса аксинча. 

- Тўғри, Славко Лукич бугун мажбуран марказий ҳимояда ўйнади. Умид қиламизки, тез орада  "Насаф" учун жуда кўп иш қилган Игорь Голбан сафимизга қайтади. Лукичнинг бугунги ўйини ва майдондаги мажбуриятларини аъло даражада бажарганидан кўнглим тўлди. Нафақат Лукич, балки барча бугун ўз ишини аъло бажарди.

- "Навбаҳор"нинг вазифа ҳар ўйинда ғалаба учун курашиш. Энг олий вазифа шу. 

- "Насаф" ҳақида илиқ фиклар билдиришим мумкин. Юқорида айтганимдек ажойиб жамоа. Билишимча, айни пайтда жамоа олдида молиявий муаммолар юзага келган. Бугун омад бизга келиб боқди. Келгуси учрашувларда "Насаф"га омад тилайман.

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика