RU

Последние новости

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  2 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

Камолиддин Мурзоев: "Нефтчи"га қарши осон ўйин бўлмайди" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Нефтчи"га қарши осон ўйин бўлмайди"

“Бухоро” – “Нефтчи” учрашуви олдидан мезбонлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Бугун бизни муҳим ўйин кутмоқда. Албатта ушбу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганлигимиз учун зафар қозониш истаги ҳар доимгидан юқори.

Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, “Нефтчи” мамлакатимизда ўзининг шонли тарихи ва анъаналарига эга жамоалар сафига киради. Унинг бу йилги ўйинлари рақобатбардош команда сифатида шаклланаётганлигидан ҳам далолат беради.

Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз ўйинимизни намойиш эта олсак ўйинни ўз фойдамизга ҳал эта оламиз. Ҳар ҳолда олиб бораётган машғулотларимиз сифати ҳамда “12-ўйинчи” сифатида мадад бериб турган мухлислар далдаси ана шундай дадил гапиришимизга имкон беради, - дейди Камолиддин Мурзоев.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика