RU

Последние новости

22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  0 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  0 21:57Европа лигаси. "Рома" - "Порту" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1 19:33"Ливерпуль" — ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар. "Астон Вилла" эса ТОП-10да  14 19:11"Манчестер Сити" ёзда яна бир ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:24Ламин Ямаль "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди  21 17:51Иш якунланди! Беллингемга қизил берган ҳакам жазоланмайди  27

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди"

“Пахтакор” ва АГМК иштирокидаги финал учрашувидан олдин собиқ футболчи, айни дамда Ўзбекистон футболчилар уюшмасида фаолият кўрсатаётган Камолиддин Мурзоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу йилги мамлакат кубоги финалида ўтган йилги жуфтлик, “Пахтакор” ва Олмалиқ шаҳри жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Шиддатли тус олиши кутилаётган ўйинда қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Ҳолис инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, бу йил “шерлар” анча шаклланган. Аввалги йилга қараганда барқарор. Клуб раҳбарларининг ўз олдига қўйган мақсадлари қийинлигига қарамасдан мехнат қилишда давом этишди ва унинг самарасини кўришди. Менимча Шота Арвеладзе шогирдларини имкониятлари бироз юқорироқ. Аммо, олмалиқликлар ҳам осонликча таслим бўлмаслигини тахмин қиламан.

- Мазкур ўйинда икки жамоа таркибидаги легионерлар барча нарсани ҳал қилишлари мумкинми? Гап Драган Черан ва Элгужа Григалашвили ҳақида кетмоқда...

- Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг барча чизиқларида бугунги кундаги энг кучли хорижлик ва маҳаллий футболчилар йиғилган. Нафақат Черан, балки Машарипов, Сайфиев, Ҳамробеков, Ҳамдамов... Шу нуқтаи назардан Черанга осонроқ бўлади. Финал бу – финал. У ҳаётингиз давомида бир маротаба бўлади. Айниқса, ўртамиёна клубда тўп тепаётган бўлсангиз. Ўтган йили биз бир оила бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб кубогни ўзимизники қилган эдик. Лекин, легионерлар асосий қаҳрамон бўлади деган фикрдан йироқдаман.

- Ижтимоий тармоқларда ишқибозларнинг билдирган фикрларига қандай муносабат билдирасиз? Эртага мухлислар катта саҳнага чиқишлари аниқ...

- Ҳар бир жамоанинг садоқатли ва фидойи жонкуярлари кўпайса ўйиннинг шиддати ва завқи ошаверади. Футбол мухлислар билан гўзал.

Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика