RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

“Камолиддин Кенжаев” турнирига таклиф этамиз! Новости

“Камолиддин Кенжаев” турнирига таклиф этамиз!

Камолиддин Кенжаевни “Насаф” мухлислари жуда яхши билишади.

Унинг “Насаф” жамоасини танилишида ва ютуқларига қўшган ҳиссасини ҳамма эътироф этади ва ҳурмат қилади. Футболчи автоҳалокат туфайли футболни тарк этишга мажбур бўлган. Оғир жароҳати орқали ҳаракатланиш имкониятини ҳам йўқотди. Камолиддин Кенжаевни қўллаб-қувватлаш учун, унга далда бўлиш учун ҳар йили турли тадбир ва хайрия акциялари ташкил этилади. Бундан асосий мақсад уни ёлғизлатиб қўймаслик.


“Насаф” мухлислар клуби ва футбол мактаби ҳамкорлигида 2 октябрь куни Қаршида футбол бўйича “Камолиддин Кенжаев” кубоги турнири ташкил этилмоқда. Ушбу футбол турнири “Насаф” футбол мактабида ўтказилади. Турнирда 2006-2007 йилларда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат жамоалар иштирок этишади. Мазкур турнирда Қарши шаҳридаги ўрта таълим мактаблари жамоалари, шунингдек Қашқадарё вилоятидаги ўрта таълим мактаблари жамоалари ҳамда бошқа вилоят жамоалари ҳам иштирок этишлари мумкин. Турнирда иштирок этиш ҳоҳиши бўлган жамоалар 2 октябрь сешанба куни, “Насаф” футбол мактабида соат 10:00гача рўйхатдан ўтишлари ва буюртма топширишлари керак.

Турнирда “Насаф” футбол мактаби раҳбарияти ва мураббийлари ҳозир бўлишади. Турнир иштирокчилари орасидан футбол мактабимизга иқтидорли ёшлар танлаб олинади.

Турнир ғолиблари диплом, кубок ва эсдалик совғалари  билан тақдирланишади. Ғолибларни тақдирлаш маросими шу куни “Марказий” стадионимизда ўтказиладиган, “Насаф” – “Қизилқум”  учрашувининг танаффус пайтида  ташкил этилади. Тақдирлаш маросимида Камолиддин Кенжаевнинг шахсан ўзи иштирок этади.

Футбол учрашувини томоша қилишга ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳамда барча футбол ишқибозларини таклиф этамиз.

Мурожаатлар учун телефонлар: +998 91 224 74 74 – Санжар Сайфиев, “Насаф” мухлислар клуби етакчиси.

                                                           +998 90 443 20 06 – Сирож Эшқобилов, “Насаф” футбол мактаби мураббийи.

Турнирга марҳамат қилинг!

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика