RU

Последние новости

15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  3 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади" Новости

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади"

Сўнгги йилларда Тошкентнинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи сифатида ишлаган Камол Жўнашев куни кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клубида иш бошлади.
Жўнашев клубнинг ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди. Шу муносабат билан биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Хабариингиз бор, "Истиқлол" молиявий муаммолар сабабли бу йилги мавсум биринчи лигада иштирок этмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Куни кеча Бахтиёр Ашурматов менга "Навбаҳор" ёшлар жамоаси билан ишлашни таклиф қилди. Раҳбарият билан учрашиб гаплашдик, бу иш менга қизиқарли туюлди. Олдинги мураббий Александр Ляннинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар борлиги туфайли унинг ўрнига мени мураббий этиб тайинлашди", - деб гап бошлади Жўнашев.

Ҳали мавсум бошланишига бироз муддат вақт бор. Унга қадар ўртоқлик ўйинлари орқали қобилиятли футболчиларни саралаб оламиз. Талабимизга жавоб бермаган баъзи ўйинчиларга жавоб берамиз. Жума куни "Хотира 79" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдик. Баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етди".

"Бу йил "Навбаҳор" ёшлар жамоаси сафида асоан 1995, 1996 ва 1997 йилда туғилган йигитлар тўп тепишади. Наманган ва водийдаги ёш қобилиятли футболчиларни излаб уларни жамоага жалб қилиш керак. Асосий мақсадимиз "Навбаҳор"нинг асосий таркибига футболчи етиштириб бериш. Шу орқали ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоаларга футболчи тарбиялаш", - дейди Камол Жўнашев.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика