RU

Последние новости

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  9 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Камо Газаров: "Ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмайди" Новости

Камо Газаров: "Ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмайди"

"Бухоро” - “Сўғдиёна” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсидан (1:0) сўнг мезбонлар мураббийи Камо Газаровнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи таймни ҳужумкор руҳда ўтказдик, аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ташкил этишда меҳмонлар ташаббусни қўлга олишди. Яхши ҳамки ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, натижани сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман.

Қолаверса ҳавонинг совуқлиги ҳам ҳар иккала жамоа ўйини шиддатига  салбий таъсир ўтказди. Табиийки бундай вазиятда ўйинчилар жароҳат олишдан чўчиб, эҳтиёткор ўйин кўрсатишади.

Эртанги ўйин? Фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди ҳам.Насиб қилса ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этамиз, - дейди Камо Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика