RU

Последние новости

08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  2 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  7 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  34 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1

Камо Газаров: "Футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман" Новости

Камо Газаров: "Футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман"

«Динамо» жамоасининг иккинчи давра олдидан ўтказган дастлабки йиғини якуни арафасида «Динамо» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Камо Газаров фикрлари билан ўртоқлашди.
- Табиат қўйнидаги йиғиндан кўнглим тўлди, десам ҳам бўлади. Асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратгандик. Кунига икки маҳалдан олиб борган машғулотларимиз жамоамизнинг жисмоний тайёргарлигини анча юқори даражага келди. Футболчиларнинг катта иштиёқ билан машқ қилганликларидан хурсандман. Аксарият футболчиларнинг йиғинимизга бироз кечроқ қўшилганлигини айтмаганда, олиб борилган ишлардан кўнглим тўлди.

- Йиғинда барча футболчиларнинг яхши кайфиятда машғулотлар ўтказганликлари гувоҳи бўлдик. Жамоанинг таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Таркибимизни кучайтиришимиз мумкин. Тошкентдаги йиғинда ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин.

- Жамоанинг кейинги режалар ҳақида маълумот берсангиз?

- 19 июль кунидан пойтахтимизда йиғиламиз. Бир ҳафталик йиғиндан тиббий кўрик, назорат учрашувлари ва футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Хусусан, «Машъал», «Пахтакор» ва «Навбаҳор» сингари жамоаларга қарши назорат баҳсларида майдонга тушамиз. 26 июлда эса яна Самарқандга қайтиб, «Насаф»га қарши ўйинга сўнгги тайёргарликларни ўз қароргоҳимизда олиб борамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика