RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Камо Газаров: "Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" Новости

Камо Газаров: "Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

«Динамо» - «Локомотив» (0:1) ўйинидан кейин «Динамо» клуби ёрдамчи мураббийи Камо Газаров ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
«Ўйиндан олдин «Локомотив»га қарши баҳс оғир ўтишини билардик. Чунки Тошкент жамоаси сўнгги икки ўйинда Чемпионлар Лигасида «Ал Садд» ва Олий Лигада «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди. Шу боис бу баҳсда асосан қарши ҳужумда рақибни жазолашга интилдик. Бир қатор вазиятлар ҳам яратдик, аммо голни уришга келган омад биз томонда бўлмади. Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин бошида Игнатий Нестеров яккама-якка вазиятда қўполлик қилиб футболчимизни тўхтатгани учун четлатиши ҳам мумкин эди.

Умумун олганда Азиз Ибрагимов ва Николай Чипевларда ҳам қарши ҳужумда гол уриш учун имкониятлар бор эди, аммо вазиятларда омадимиз келмади. Футболчиларимизга раҳмат дейман. Минглаб мухлисларимиз олдида бор куч ва имкониятларини сарфлаб кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатишди. «Локомотив» эса захирадан туширилган кучли футболчилари эвазига ғалабани илиб кетди. Биз эса асосан маҳаллий ёш йигитларимиз билан уларга жавоб бера олмадик" - дейди "Динамо" клуби ёрдамчи мураббийи.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика