RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Камо Газаров: "Бизни фақат ғалаба қаноатлантиради" Новости

Камо Газаров: "Бизни фақат ғалаба қаноатлантиради"

“Бухоро” - “Металлург” учрашуви олдидан “Бухоро”жамоаси катта мураббийи Камо Газаро бўлажак ўйин, шунингдек, жамоалар ўринбосарлар ўртасидаги учрашув (1-1) тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эртанги ўйин жуда ҳам қийин бўлади. “Металлург” ўйинни бошқара олиши, жамоавий бир-бирини тушуна олиши жиҳатидан “Пахтакор”, “Насаф” сингари жамоалардан асло қолишмайди.

Рақибларда яхши мураббий, ажойиб ижрочилар бор. Буни уларнинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам кўрсатиб турибди. Шу боис биз ушбу ўйинда 90 минут ҳушёрликни қўлдан бой бермаслигимиз, рақибнинг камдан-кам кузатиладиган хатоларидан унумли фойдаланишимиз талаб талаб этилади. Агар ютсак, турнир жадвалида анча юқорилаймиз. Ютқазсак уларни 4 очкога олдинга ўтказамиз. Шунинг учун эртага бизни фақат ғалаба қаноатлантиради.

Ўринбосарлар учрашуви ҳақида нима дейишим мумкин? Ўйин кескин тўқнашувлар остида кечди. Бутун ўйинда ҳужум қилган бўлсак-да, биргина қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Яхши ҳамки болалар бундан тушкунликка тушмай босимни янада оширишди. Бу эса сўнгги сонияларда самарасини бериб, ҳисобни тенглаштирдик.

Ўринбосарлар жамоаси ҳали ёш, таркиб ҳам янги, деярли ҳар бир ўйинда ўзгармоқда.Чунки бизда иқтидорлар кўп. Футбол интернати, туманлардан кўплаб ёшлар келишмоқда. Уларнинг имкониятларини синаяпмиз. Ҳар бирига турли ўйинларда имкон беряпмиз.

Насиб қилса, иккинчи даврада болалар янада бир-бирини тушуниб ўйнашади. Ўшанда ўринбосарлар жамоасида ҳам натижалар кўзга ташланади, - дейди Камо Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика