Камбьяссо ва Милито “Интер”ни тарк этиши мумкин
04 сен 2013 15:46
Новости


Камбьяссо ва Милито “Интер”ни тарк этиши мумкин
“Интер” клуби ярим ҳимоячиси Эстебан Камбьяссо ва ҳужумчи Диего Милито жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради Calcio Mercato.
Муаммо шундаки бу икки футболчи катта маош олади, шу билан биргаликда футболчиларнинг ёши ҳам катта - Камбьяссо 33 ёшда, Милито эса 34 ёшда. Бундан ташқари бу футболчиларнинг шартномаси ушбу мавсум охирида тугайди. Агар аргентиналик футболчилар “Интер” клуби билан шартномани узайтирмоқчи бўлсалар, камроқ маош олишларига тўғри келади.
Камбьяссо “Интер”га 2004 йилда ўтган ва шу кунга қадар Италия чемпионатида 255 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол уришга ва 9 та голли тўп узатишни амалга оширишга эришган. Милито эса клуб сафига 2009 йилда ўтган ва А серияда 111 та ўйин ўтказиб, 60 гол уришга ва 17 голли тўп узатишни амалга оширишга эришган.

Комментарии