Журналист: "Тоттенхэм" ўйинчилари Моуриньюнинг истеъфосини нишонлашди
23 апр 2021 17:15
Новости
Журналист: "Тоттенхэм" ўйинчилари Моуриньюнинг истеъфосини нишонлашди
Журналист Майкл Брижнинг хабарига кўра, "Тоттенхэм"нинг бир неча футболчилари Жозе Моуриньюнинг жамоа мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан хурсанд бўлишган.
"Мени Моуриньюнинг истеъфоси борасидаги хабар ҳайрон қолдирди. Бу мавсум сўнггида рўй беради деб ўйлагандим. Европа Лигасидаги муваффақиятсизлик мураббийлар штаби учун жиддий зарба бўлди.
Менга хабар беришларича, жамоанинг бир неча футболчилари машғулот залида Моуриньюнинг истеъфосини нишонлашган", - дейди инсайдер.
Райан Мэйсон "шпорлар"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.
"Тоттенхэм" АПЛда 33 турдан сўнг 53 очко жамғарган ҳолда жадвалда 6-ўринда бормоқда.
Похожие новости
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 9
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии