RU

Последние новости

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  157 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

"Журналист футболни тушунмайди" - матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиевнинг жаҳлини чиқаришди Новости

"Журналист футболни тушунмайди" - матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиевнинг жаҳлини чиқаришди

Coca Cola Суперлигаси 11-турида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Барчага салом. Бугун мамлакатимизнинг энг кучли икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Бу катта ўйин ҳисобланади. Бундай ўйинларда кўп гол ёки кўп вазият бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, бугун ким гол урганда ўша жамоа ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Бугун "Пахтакор" тўп билан кўпроқ бўлган бўлса-да, биз қарши ҳужумларда кескинроқ ўйнадик. "Пахтакор"нинг бир стандартида концентрацияни йўқотдик, ўшанда рақиблар гол уриб кетиши мумкин эди. Ундан олдин бизда бир қанча вазиятлар бўлди. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, бугун кам вазият бўлди ва ўйин тенг курашлар остида кечди.

- Натижадан қониқдингизми?

- Натижа бизни қониқтирмайди. Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик, афсуски бу амалга ошмади. Муаммо ечилаётгани йўқ, ҳужумда гол уришда қийналяпмиз. Бугун барча ҳужумчиларимиздан фойдаландик. Аммо вазият яратишда ва улардан фойдаланишга оқсадик. 

- Легионерларнинг ҳаракатларидан қаноатланяпсизми?

- Улар ҳам жамоага имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилишяпти. Бизнинг ўзбек футбол осон эмас. Қаердан келишидан қатъий назар барча футболчилар бизнинг интенсив футболга кўникиб бориши керак. Ўзлари билан гаплашганимизда ҳам улар бизни тушунишяпти. Шунинг учун уларнинг тайёргарлиги юқори даражага чиқсагина бизга ёрдами кўпроқ тегиши мумкин. Умумий қилиб олсак, имконият бўлди. Агарда Жаба бир вазиятидан гол урганида, балки, ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Агарда натижа биз кутгандек бўлмаса, ҳеч кимдан қониқмаймиз. Гарчи машғулотда кўп ишласакда, ўйинда босим бўлади, унда хотиржамлик ва совуққонликни ушлаб қолиш керак. Бу жуда ҳам муҳим, босим остида ўйналса, вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлади. 

- "Насаф" сўнгги 12 очконинг фақатгина 5тасини қўлга киритди. Жамоага нима етишмаяпти? Ўртамиёналарга қарши ўйинларда жамоа суст ўйнади.

- Сиз мутахассис эмассиз. Футболнинг қандай ўйналаётгани тасаввурига ҳам эга бўлмайсиз. Ҳар бир ўйинимизни эътибор бериб қарасангиз, рақиб жамоадан кўра мазмунлироқ ўйнаймиз. Буни мутахассислар, футболчилар яхши билишади ва таъкидлашади. Сиз журналистсиз жамоани бундай муҳокама қилиш сизга эмас. Пасайиш? Шунга ақлингиз етганида айтардингиз, бу йил барча жамоаларга барқарорлик етишмаяпти. Етакчилар ҳам кўп очко йўқотишяпти. Буни ҳисобга олиш керак. Ўйни сифати ва мазмунида ҳеч кимдан қолишмаймиз. Шунчаки гол уришда оқсаяпмиз.

- Умиджон Эргашевнинг пасларининг кўпи манзилига бормаяпти. Машғулотларда бунинг устида ишланмаяптими?

- Футболчиларга ҳам дарвозабонга ҳам шошилмаслик кераклигини айтамиз. Чунки шошилиб қилинган иш ҳеч қачон натижа бермайди. Ҳа, баъзида биз ҳам шошиламиз, режа учун ишлашга ҳаракат қиламиз. Аммо режа доим ҳам иш беравермайди. Машғулотларда тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетиш учун дарвозабон билан ишлаймиз. Аммо ўйинда бундай вазиятлар бўлмаслиги ҳам мумкин.

- Жавоҳир Сидиқов ўз вазиятларидан фойдалана олмаяпти.

- У 10 кунча вақт давомида жароҳатини даволаш билан овора бўлди. Жамоага келиб қўшилганига 4 кун бўлди. Унинг жисмоний ҳолатини яхши даражага олиб келсак, албатта, майдонга тушади.

- Шерзод Насруллаевда нима муаммо бор?

- Жароҳати борлиги учун ўтган 3 ўйинда уни майдонга туширмадик. Пасайиш деяпсизларку, масалан, биз мавсум бошида энг яхши тўпураримизни йўқотган бўлсак, яқинда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисини ҳам бой бердик. Албатта, бу оғриқлик ҳолат бўлади. Етакчи футболчининг кетиши исталган жамоани қийнаб қўяди. Бу ҳеч қандай баҳона эмас. Жамоанинг ўйинини яхшилаш учун имкон қадар ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика