Жозе Моуриньо: "Фенербахче" ЕЧЛ финалида, МЮ эса мавсум олди ўйинида иштирок этди"
04 ноя 2016 11:00
Новости
Жозе Моуриньо: "Фенербахче" ЕЧЛ финалида, МЮ эса мавсум олди ўйинида иштирок этди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси 4-турида "Фенербахче"дан меҳмонда учралган мағлубият (1:2)дан сўнг жамоаси ўйинидан норози бўлди.
"Бизда муаммолар умумий ёндашувдан бошланди. Рақиб ЕЧЛ финалида, биз эса мавсум олди учрашувида ўйнадик. "Фенербахче" ғалабага ҳақли эди. Футболда фақатгина сифат эмас, ҳаракатчанлик, фидоийлик, тўлиқ куч билан ўйнашга интилиш ва борингизни беришингиз муҳим. Иккинчи дақиқадаёқ тўп ўтказиб юборган жамоа - ўйинга тайёр эмас, шу жумладан руҳий жиҳатдан ҳам", - дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда "ВВС".
Комментарии