Жоржиньо "Олтин тўп" ҳақида: "Менинг ғалабам футболда фақат голлар муҳим эмаслигини кўрсатиб қўйган бўларди"
11 ноя 2021 11:15
Новости
Жоржиньо "Олтин тўп" ҳақида: "Менинг ғалабам футболда фақат голлар муҳим эмаслигини кўрсатиб қўйган бўларди"
"Челси" ярим ҳимоячиси "Олтин тўп"га эга чиқиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Олтин тўп"га ҳақлиманми ёки йўқ, бу ҳақида мен фикр билдирмаслигим керак, аммо бу қолган футболчиларни руҳлантирган бўларди. Менинг ғалабам, соврин эгасини аниқлашда фақатгина голлар инобатга олинмаслигини кўрсатиб берарди.
Мен ғалабага жуда қаттиқ ишониб қолмаяпман, лекин совринни қўлга киритиш ҳақида буткул ўйламаяпман, буни истамайман десам, иккиюзламачилик бўлади. Бу амалга ошса зўр бўларди, аммо ўхшамаса ҳам шикоятим йўқ.
Осмонларда учиб юрганим йўқ ва бошқа ишларга эътиборимни қаратганман. УЕФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олиндим", – дейди Италия термаси аъзоси .
29 ёшли футболчи АПЛ жорий мавсумида 10 учрашувда 1 та гол урди. У Италия билан "Евро"да ва "Челси" сафида ЕЧЛда ғолиб бўлди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии