RU

Последние новости

13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  0 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  31 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  2 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  9 10:15"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди  1 09:41"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди  4 09:09Жанлуижи Доннаруммага Европанинг яна бир ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  3 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  1 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  3

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди Новости

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб футболчиларини бу каби тест-синовларидан ўтказиш ўзбек футболида илк марта амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилашга, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

Суперлига клублари футболчиларидан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест (Yo-yo тест ҳар 20 метрда жойлашган фишкалар оралиғида сигнал бўйича югуриш машқлари)

Кечада "Олмалиқ" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширди. Қолган жамоалар қуйидаги жадвал бўйича тест-синовлардан ўтишади:
"Машъал" - 20.12.2017
"Қўқон-1912" - 21.12.2017
"Навбаҳор" - 22.12.2017
"Цементчи" - 23.12.2017
"Металлург" - 25.12.2017
"Бухоро" - 25.12.2017
"Пахтакор" - 26.12.2017
"Бунёдкор" - 26.12.2017
"Қизилқум" - 27.12.2017
"Насаф" - 28.12.2017
"Локомотив" - 29.12.2017

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика