Жиру Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди
27 июл 2023 18:44
Новости
Жиру Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди
"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру Саудия Арабистонидан келиб тушган таклифга рад жавобини берди.
Бу ҳақда "Corriere della Sera" хабар берди.
Манбага кўра, ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти. Жиру 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этишни ўйлаяпти.
"Бизга бир нечта воситачилар мурожаат қилишди, аммо биз рад этдик", – деди агент Майкл Мануэлло нашрга берган интервьюсида.
36 ёшли форвард "Милан"да 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
У 2022/23 йилги мавсум Италия клуби сафида 47 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии