"Жирона" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
06 авг 2023 16:49
Новости
"Жирона" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
"Днепр-1" ва Украина термаси ҳужумчиси Артем Добвик "Жирона" билан шартнома имзолади.
Украиналик футболчи билан келишув 2028 йил ёзига қадар давом этади. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Жирона" ҳужумчининг трансфери учун Украина клубига 15 млн евро ўтказиб берган. Бу эса "Жирона" тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
26 ёшли ҳужумчи "Днепр-1" таркибида 86 ўйинда 54 гол ва 14 ассист қайд этди. Украина термасида эса унинг ҳисобида 18 ўйинда 6 гол ва 3 ассист бор.
"Жирона" ЛаЛиганинг дастлабки турида "Реал Сосьедад"га қарши ўйнайди. Ушбу баҳс 13 август, шанба куни ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии