"Жирона" форварди ЛаЛига рекордини такрорлади
11 мар 2019 11:50
Новости
"Жирона" форварди ЛаЛига рекордини такрорлади
"Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Валенсия"га қарши ЛаЛиганинг 27-тур ўйинида (2:3) гол уришга муваффақ бўлди.
Форвард пенальтидан гол урди ва Испания чемпионати рекордини такрорлади. Стуани жорий мавсум ЛаЛига ўйинларида 15 марта пенальти тепди ва уларнинг барчасини голга айлантирди. Шундай қилиб, у "Атлетико", "Эркулес" ва "Вильярреал" собиқ ҳужумчиси Маноло Альфаро муваффақиятини такрорлади.
32 ёшли Стуани 2017 йилнинг ёзида "Мидлсбро"дан "Жирона"га ўтган эди. Трансфер 2,5 млн. евро эвазига амалга ошган. Уругвайлик форвард жорий мавсум ЛаЛиганинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 16та гол урди (4таси пенальтидан). Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии