RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  6 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  132 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Жеррарддан Фонсекагача ёхуд “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлар Новости

Жеррарддан Фонсекагача ёхуд “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлар

Бир неча дақиқалар олдин “Ньюкасл” раҳбарияти бош мураббий Стив Брюсни истеъфога чиқарганини маълум қилди.

Ҳозирда Брюсни ўрнини эгаллаши учун бир нечта мутахассислар номзоди бор. Қуйида бу ўринга келиш эҳтимоли юқори бўлган мураббийлар билан танишамиз. 


Стивен Жеррард

Шотландия чемпионлигини қўлга киритган “Рейнжерс”ни бугунги кунда Стивен Жеррард бошқариб келмоқда. Тез фурсат ичида Стижи глазголикларни етакчи жамоага айлантирди. У вақти келиб “Ливерпуль”ни бошқаради. Бироқ ҳозирда Юрген Клопп “қизиллар”да муваффақиятли иш юритмоқда. Ҳозирги вақтда Жеррард “Ньюкасл”ни бошқаришга рози бўлса, у катта тажрибага тўплаши мумкин. Британия матбуотидаги берилган маълумотларга кўра, “Ньюкасл” клуби директорлар кенгаши аллақачон Стивен билан алоқага чиққан ҳамда музокараларга киришган.


Френк Лэмпард

“Челси” собиқ бош мураббийи Лондон клубини тарк этганидан сўнг бирорта жамоада кўриниш берганича йўқ. Ёзда “Кристал Пэлас” томонидан Лэмпард учун таклиф билан чиққан эди. Кейинчалик “бургутлар” Патрик Виейра номзодини маъқуллаганди. Френк “Челси”да бошлаган ишини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. “Қарғалар”нинг янги хўжайинлари қишда жамоа таркибини кучайтириш учун яхшигина сармоя киритмоқчи. Лэмпард келиши эса савияли ижрочиларнинг жалб қилинишига хизмат қилиши мумкин.


Роберто Мартинес

Бугунги кунда Бельгия терма жамоасида ишлаётган Роберто Мартинес ҳам “Ньюкасл” шорт-листидан жой олган. Айтиш керакки, Мартинес илгари “Уиган” ва “Эвертон”даги фаолиятлари билан Англия Премьер-лигасида тажриба олган. “Ньюкасл” эса Робертони таклиф қилиш истагида бўлмоқда. Ўз навбатида Мартинес хизматига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ у Каталониядан тушган таклифга рад жавобини берганди. Фақатгина, томонларнинг ўзаро келишиб олишига Бельгия футбол ассоциацияси қандай реакция кўрсатиши сўроқ остида қолмоқда. 


Эдди Хау

“Борнмут” билан АПЛда самарали ишлаган Эдди Хау ҳам “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Эътибор қаратинг, Хау “олчалар”ни бошқарган кезларида Натан Аке, Каллум Уилсон ва Жошуа Кинг каби футболчиларни кашф қилди. Бу каби етакчиларнинг кучли жамоаларга йўл олиши оқибатида “Борнмут” кучсизланиб қолди. Раҳбарият эса кетганларни ўрнини муносиблари билан тўлдириб бермагани туфайли Хау истеъфога чиқди. Бугунги кунда ишсиз юрган мутахассис “Ньюкасл”ни кучайтира олиши мумкин. Тўғри, унинг номи юқоридаги ҳамкасблари каби жарангдор эмас. Бироқ у изланувчанлиги ва ишига яхши муносабатда бўлиши “қарғалар”ни фойдасига хизмат қилиши табиий. 


Пауло Фонсека

Португалиялик мутахассис “Рома”да муваффақиятли ишлаб кета олмади. Балки, унга тўлиқ имконият тақдим қилинмагани сабабли истеъфога чиққандир. Ҳар ҳолда чиройли футбол тарафдори бўлган Фонсека ҳам “Ньюкасл”ни бошқариш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Аввалроқ Пауло учун АПЛдан бир нечта клублар таклиф билан чиққан, томонар сўнгги дақиқаларга келиб ўзаро келиша олишмаганди. 


Льюьсен Фавр

Дортмунднинг “Боруссия” клубида тўлиқ ўзининг иши услубини намоён эта олмаган Фавр “Ньюкасл”га келиши мумкин. Агар у бош мураббий бўлса, клубни қанчалик кучайтира олишини вақт кўрсатади. Ҳозирда “Челси” ва “Ливерпуль”да немис мутахассислари самарали ишламоқда. Фавр ҳам “қарғалар” бошқарувини қўлга олса, немисча услубни қўллаши табиий. Шу жиҳати билан у “Ньюкасл”нинг янги хўжайинларининг қарашлари мос тушиши мумкин.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика