RU

Последние новости

13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  20 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  62

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди Новости

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди

"Астон Вилла" Стивен Жеррард билан хайрлашди.

"Ливерпуль" афсонаси Бирмингемда бир йил ҳам қолмади. "Фулхэм" (0:3)га қарши йирик мағлубиятдан сўнг Стиви Жи барчасини тушунган кўринади: "Бу қийин, аммо мен эркакман, буни қабул қиламан ва тушунаман. Нима бўлишини кўрамиз: мен жангчиман, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менинг ДНКмда йўқ. Аммо, ҳақиқат шуки, клубдаги вазият яхши эмас".

"Фулхэм" билан ўйин тарихий бўлди: илк бор АПЛда битта ўйинда бирмингемликларда четлатиш, пенальти ва автогол бўлди. Бир неча ҳафтадан бери истеъфога чиқишга яқин бўлиб турган Жеррард учун клубдан кетиш деярли аниқ бўлди.

"Биз Стивенга машаққатли меҳнат ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келажакда энг яхши тилакларни билдирамиз", – дейилди "Астон Вилла"нинг истеъфо борасидаги баёнотида. Бу ҳақда ўйин тугаганидан 90 дақиқа ўтиб Жеррардга маълум қилишган. Стиви Жининг Англия футболидаги илк мураббийлик фаолияти муваффақиятсиз кечди.

Жеррард жамоа билан автобусда ортга қайтди ва хайрлашув нутқини ижро этди.



Нима ўхшамади?


• "Астон Вилла" 17-ўринга қадар тушди ва фақатгина тўплар нисбатига кўра хавфли зонадан юқорида.

• Жеррард қўл остида жамоа АПЛда 39та ўйиннинг атиги 30,8% ида ғалаба қозонди: 19та мағлубият, 12та ғалаба, 8та дуранг, тўплар нисбати 45-53.


• Майкл Билнинг ўрнини тўлдиришмади (Жеррарднинг тактик режа бўйича муҳим ёрдамчиси КПРга кетди – ҳозир Чемпионшипда 1-ўринда). Унинг муҳимлигини тушунишмаганидан ёки уринишмаганидан эмас (Нил Критчли келди) – шунчаки ўхшамади. Тактика бўйича ривожланиш тўхтаб қолди (олдин "Ливерпуль" томонга ҳаракатланиш бор эди – ҳозир бу кулгили эшитилади, аммо айнан шундай эди) ва алоҳида ўйинга тайёргарлик ёмонлашди.

Ажралиш: Жеррар Билни жуда юқори қадрлаган: "Ўйинда Майклдек яхши мураббий бўлиш ва кунлик машғулотларни ўтказишим учун 15-20 йил кетган бўларди. Шу сабаб Майкнинг Майк бўлиб қолишига тилайман, у эксперт".



Диего Карлос, Люка Динь ва Бубакар Камара – бу Стивининг Филиппе Коутиньо билан бирга энг асосий трансферларидан. У айнан таклиф қилган ўйинчилар лазаретга йўл олишди. Камара марказни назорат қилишда муҳим, Динь ҳаракатланишга ва қанот бўйлаб позицион ҳужумлар ташкил этишга имкон берди, Карлос билан эса юқори чизиқда ўйнаш осонроқ. Буларнинг барчаси стилистик эволюция учун муҳимдир.


Жеррардни ким алмаштиради?


Бош фаворит – Маурисио Почеттино. У "Вилла" раҳбариятининг бош номзоди. Аммо, клубдагилар аргентиналикни муаммоли жамоага олиб келишга кўндириш қийинлигини тушунишади.



"Вилла" босслари Почеттинони кўндира олишмаса, яна бир номзод бор – "Брентфорд"дан Томас Франк. Аммо, данияликни ҳам олиш келиш осон эмас: у "Брентфорд"да бир неча йилдан буён ишламоқда, ушбу мавсумни эса ёмон бошламади ва шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек Унаи Эмери, Майкл Бил, Томас Тухель ва Шон Дайч вариантлари ҳам кўрилмоқда.


Ушбу мавсум АПЛда яна кимлар истеъфога чиқарилди?


Жеррартга қадар Скотт Паркер ("Борнмут"), Томас Тухель ("Челси"), Бруну Лаже ("Вулверхэмптон") истеъфога чиқарилди. Шунингдек, Грэм Поттер "Брайтон" билан хайрлашиб, "Челси"ни қабул қилиб олди.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика