RU

Последние новости

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  3 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин Новости

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин

Кеча, 20 март куни қитъамиз бўйлаб ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 7-тур учрашувлари ўтказилди.

7-тур якунларига кўра, ўз майдонида ғалаба қозонган Япония терма жамоаси бутун дунё жамоалари орасида биринчи бўлиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. 


"A" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Ўзбекистон - Қирғизистон 1:0

Эрон - БАА 2:0

Қатар - КХДР 5:1

Бизнинг гуруҳдаги ҳар учала ўйинда кутилганидек мезбонлар ғалабага эришди. Терма жамоамиз қийинчилик билан ғалаба ғозониб, ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёзиб қўйди. БААнинг мағлуб бўлиши ҳам бизга қўл келди ва эндиликда очколар фарқи 6тага етди. Лекин барибир хотиржам бўлиш керак эмас, чунки олдинда яна учта тур бор ва буёғига фақат қийин ўйинлар қолди. 



Ғаленои ғалабани Бейранвандга бағишлади

Эрон ўз майдонида БААни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейинги матбуот  анжуманида Эрон терма жамаси бош мураббийи Амир Ғаленои шундай деди: 

"Ғалаба учун хурсандмиз ва бемалол бу ғалабани дарвозабонимиз Алиризо Бейранвандга бағишласак бўлади. Чунки унинг моҳир сейвлари туфайли тўп дарвозамизга кирмади. Бизда жуда яхши жамоа бор ва бу жамоа билан бемалол ўз мақсадимизга эриша оламиз".


Паулу Бенту шогирдларини танқид қилмади

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, БАА терма жамоаси устози ўз шогирдлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди:

"Биринчи таймни зўр ўтказдик, лекин тўпга кўпроқ Эрон эгалик қилди. Ўйлашимча, иккинчи таймда ҳам чиройли ҳаракат қилдик. Шогирдларимни танқид қилмоқчи эмасман, ҳамма бор кучи билан ўйнади. Фақат маҳорат бобида Эрон устунлик қилди. Энди КХДР билан ўйинни ўйлаймиз".

Гуруҳнинг учинчи баҳсида Қатар КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўз очколарини 10 тага етказиб олди. Шундай қилиб, БАА билан Қатарнинг очколари бир хил 10 тадан бўлди.


8-тур учрашувлари. 25 март

Қирғизистон - Қатар

Эрон - Ўзбекистон

КХДР - БАА



"B" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Жанубий Корея - Уммон 1:1

Ироқ - Кувайт 2:2

Иорадния - Фаластин 3:1

Жанубий Кореянинг ўз майдонида дуранг ўйнаши тур сенсацияси бўлди. Шунга қарамай, кореяликлар ҳамон пешқадам бўлиб қолмоқда ва катта эҳтимол бу жамоа гуруҳдан биринчи ўрин билан Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Ироқнинг Басра шаҳрида кечган Ироқ - Қувайт баҳсида 2:2 қайд этилди. Бу ўйинни 63 минг атрофида мухлис кузатиб борди. Ўйинда кувайтликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо Ироқ терма жамоаси футболчилари 90+3 ва 90+11-дақиқада гол уриб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. Шундан сўнг майдонда тортишув ва жанжалли ҳолат юзага келди. Бош ҳакам эса кувайтлик футболчини четлатди.

Гуруҳнинг учинчи ўйинида Иордания Фаластин дарвозасига 3 та гол уриб зафар қучди. Гуруҳдаги вазиятга қарасак, тўртта жамоа иккита йўлланма учун курашмоқда. Ҳатто Кувайтда ҳам имконият бор дея оламиз. Бу гуруҳда кураш охирги тургача кечишини тахмин қилиш қийин эмас.


8-тур учрашувлари. 25 март

Жанубий Корея - Иордания

Фаластин - Ироқ

Қувайт - Уммон


C гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Австралия - Индонезия 5:1

Япония - Баҳрайн 2:0

Саудия Арабистони - Хитой 1:0

Индонезия устидан қўлга киритилган йирик ғалаба Австралияга иккинчи уч очкони тақдим этди. Бу жамоа саралашни яхши бошлай олмади, тўрт марта дуранг ўйнади, лекин ҳозир иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Япония терма жамоаси Баҳрайндан устун келиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Самурайлар"нинг гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатиши маълум эди. Гуруҳ ўйинлари тугашига учта тур қолганида Япония вазифани бажарди.

Хитойни кичик ҳисобда мағлуб этган Саудия Арабистони гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда Австралия ва Саудия Арабистони иккинчи ўрин учун кураш олиб боради. Назаримизда, Индонезия курашдан чиқди, чунки жамоа яхши кетаётган бир пайтда мураббий ўзгарди ва шу билан ҳаммаси ўзгариб кетди. 


8-тур учрашувлари. 25 март

Япония - Саудия Арабистони

Хитой - Австралия

Индонезия Баҳрайн


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика