RU

Последние новости

18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:40Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  5 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  15 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  10 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  20

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди Новости

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинини Исландияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 20 нафар янги футболчини таклиф қилганди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Финбоннасон ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Сигурдарсон ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинида Чили ва Хорватия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби 15 январь куни бош соврин учун майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса Хитой билан учинчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган.

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири

Хитой – Исландия 0:2

Голлар:
Финбоннасон 64, Сигурдарсон 88

Хитой: 22. Ши Венйи, 13. Денг Хан-вен (2. Бо Жяжун 65) , 5. Янг Шанпин, 6. Гао Жунйи, 4. Фан Шиаодон, 15. Ши Жунгуо , 8. Чай Хуикан, 11. Ин Хунбо (18. Шин Жонглиу 57), 19. Чао Юндин (7. Ванг Жинбин 80), 21. Хуи Жьяканг (20. Ван Жиншиан 72), 9. Мао Жинтинг (10. Ху Рентян).

Исландия: 1. Халдорссон, 2. Севарссон, 14. Арнассон, 5. Фьолусон, 3. Йонссон (20. Бодварссон 59), 6. Пальссон, 10. Свериссон ( 7. Сигурдарсон 73), 18. Бьярнасон (17. Карлссон), 11. Смарасон (9. Финбоннасон 59) , 8. Сигурдарсон (4. Омарссон 90) , 22. Омарссон (21. Гундмундсон 90).

Огоҳлантиришлар: Денг Хан-вен (8), Севарссон (79).

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика