RU

Последние новости

11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея Ироққа гол ура олмади Новости

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея Ироққа гол ура олмади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси бугун, 7 июнь куни Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

БААда бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0. Аввалроқ саралаш босқичи “А” гуруҳи иштирокчиларидан Хитой Филиппинни 8:1 ҳисобида мағлуб этганди, Сурия терма жамоаси Япония билан (1:1), Қатар футболчилари КХДР билан (2:2) дуранг ўйнагани, Эрон термаси эса Черногорияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 10-турида Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Мазкур ўйин 5 сентябрь куни кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика