RU

Последние новости

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  86 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

ЖЧ саралашдаги рақибларимиз. Яман биринчи даврадаги сенсацияни такрорлай оладими? Новости

ЖЧ саралашдаги рақибларимиз. Яман биринчи даврадаги сенсацияни такрорлай оладими?

Бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд доирасида биз учун аҳамиятли ўйин бўлиб ўтади.

Гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоаси Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.


Гуруҳдаги вазият

Биз жой олган "D" гуруҳида Саудия Арабистони 11 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Вакилларимиз ҳисобида 9 очко бўлиб, ҳозирча иккинчи ўринда боряпмиз. Саудияликларнинг бугунги рақиби Яман термасида 5 очко бор ва бу жамоа охирги ўринда боряпти. Агар бугун Саудия Арабистони ғалаба қозонса, очколари сонини 14га етказиб, биздан 5 очкога илгарилаб кетади. Шу боис биз учун бугун саудияликлар очко йўқотгани маъқул.

 


Биринчи даврадаги ўйин

Биринчи даврада ўтказилган Яман - Саудия Арабистони баҳси Ямандаги сиёсий нотинч вазият туфайли Байҳранда ташкил этилганди. 2019 йилнинг 10 сентябрь куни Баҳрайн "Миллий" стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида тугаган. Ўша ўйинда Яман термаси футболчиси Моҳсен Қарави ҳисобни очган, кейинчалик Ҳаттан Баҳебри ҳисобни тенглаштирганди. Биринчи таймнинг ўзида яманлик футболчи Омар Ал Даҳи ҳисобни 2:1 кўринишга келтирган бўлса, танаффусдан сўнг Салим Ал Довсари жамоасига бир очко келтирган гол муаллифи бўлганди.


Тайёргарлик

Саудия Арабистони терма жамоаси бўлажак учрашувларга 1 июндан тайёргарликни бошлади. 31 май куни жамоа аъзолари йиғилиб, коронавирусга тест топширган бўлишса, эртаси кундан машғулотларга старт берилди. Яман терма жамоаси Ар Риёдга келишдан олдин қисқа муддат йиғин ташкил этди. Лекин уларда чемпионат ўйинлари юқори савияда ўтказилмагани боис терма жамоа кўнгилдагидек ҳозирлик кўра олмади. Бунинг устига ўтган ой жамоа бош мураббийи Сами Ал Наашнинг бевақт вафоти ҳам футболчиларга қаттиқ таъсир қилди.

 


Ўйиндан олдинги фикрлар

Кеча ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар матбуот анжуманида биринчи даврадаги ўйинда футболчиларда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганини айтиб, навбатдаги беллашувда бу нарса бўлмаслиги ҳақида футболчиларни огоҳлантирди. 

"Яманга қарши кечган биринчи ўйин ҳамон ёдимда. Баҳрайнда ўтказилган учрашувда биз 2:2 ҳисобини қайд этгандик. Айтишим керакки, ўшанда футболчиларимизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилган. Ўйлайманки, бу сафар ундай бўлмайди. Яна шуни айтишим мумкин, ўшанда мен Саудия Арабистони футболчиларини яхши билмасдим. Ўтган вақт мобайнида бир нечта машғулот ва ўйинлар ўтказдик, футболчиларни яқиндан таний бошладим. Ҳозирги пайтга келиб гуруҳда 11 очко билан пешқадамлик қиляпмиз. Агар Яман термасини мағлуб этсак, энг яқин таъқибчимиз Ўзбекистондан беш очкога илгарилаб кетамиз. Буни жамоадаги ҳамма жуда яхши ҳис қилиб турибди", - дейди франциялик мураббий. 

Яман терма жамоасини яқинда қабул қилиб олган маҳаллий мутахассис Аҳмед Али Қассем эса Саудия Арабистонига қарши баҳс олдидан  мухлисларга ваъда берди.

"Биз Яман халқига жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бор имкониятимизни ишга солишга ҳамда ўз ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Биз ҳаётда реалистмиз, шу боис қандай рақибларга қарши майдонга тушаётганимизни жуда яхши биламиз. Олдиндан баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман, лекин шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда бор куч билан ҳаракат қиламиз", - дейди яманликлар устози.



Имкониятлар

Албатта, бугунги беллашувда Саудия Арабистони терма жамоаси фаворит сифатида кўринмоқда. Бироқ майдон текис, тўп юмалоқ деганларидек ҳар нарса бўлиши мумкин. Бугунги баҳс "Қирол Сауд Университети" стадионида бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, айнан шу ўйингоҳда саудияликлар 30 март куни Фаластинни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Умуман олганда Саудия Арабистони МТЖ қолган учта учрашувни ҳам шу стадионда ўтказади. Яман терма жамоаси биринчи ўйиндаги каби бугун ҳам дуранг қайд этса борми, бу биз учун ҳақиқий байрам бўлади. Лекин мезбонлар ўз уйларида бугунги рақиб билан баҳсда очко йўқотишмаса керак. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика